Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тезкор фикр, кучли мантиқ ва жамоавий руҳ: Ислом цивилизацияси марказида талабалар ўз иқтидорини намоён қилди

11.06.2026, 19:241189

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабалари иштирокида “Заковат” интеллектуал беллашуви ташкил этилди. Ёшларнинг билим ва салоҳиятини синовдан ўтказиш, уларда мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган мазкур тадбир қизғин ва юқори руҳда ўтди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган беллашувда ўз билим ва иқтидорига ишонган “Ислом ҳазораси”, “Фатҳ”, “Йўлчи юлдузлар”, “Улул Албоб”, “Нур”, “Нусрат” ҳамда “Академиклар” жамоалари иштирок этиб, турли мавзулар бўйича билимларини намойиш этдилар.

Интеллектуал баҳслар жараёнида иштирокчилар тарих, ислом тамаддуни, миллий ва маънавий қадриятлар, замонавий билимлар ҳамда мантиқий фикрлашга оид саволларга жавоб бердилар. Беллашув нафақат билимлар мусобақаси, балки ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, тез қарор қабул қилиш ва жамоавий ишлаш қобилиятларини намоён этиш майдонига айланди.

Қизғин кечган баҳслар давомида ҳар бир жамоа ўз салоҳиятини намоён қилишга интилди. Талабалар саволларга жавоб бериш жараёнида билимдонлик билан бирга, тезкорлик, зеҳн ва ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб бердилар.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, бундай интеллектуал беллашувлар ёшларнинг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш, китобхонлик ва билим олишга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда миллий ва диний меросни чуқур ўрганишга хизмат қилади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилаётган бундай тадбирлар илм-маърифатни кенг тарғиб қилиш, интеллектуал муҳитни мустаҳкамлаш ва ёш авлодни маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

ЗаковатТалабаларИсломилмий платформа

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7987
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар