Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида фикрлаш маданиятини шакллантириш йўлидаги илмий учрашув ташкил этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида буюк мутафаккир Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг халқ орасида “Шарҳи Мулла” номи билан машҳур бўлган “Фавоидуз-зиёия” асари хатми муносабати билан илмий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тошкент ислом институтининг иккинчи босқич талабалари иштирок этган мазкур учрашув китоб мутолаасининг нафақат билим манбаи, балки фикрлаш маданиятини шакллантирувчи муҳим восита эканини яна бир бор намоён этди.

Тадбир давомида талабалар асарни ўқиш жараёнида олган билим ва хулосалари билан ўртоқлашиб, унда илгари сурилган илмий, маърифий ва ахлоқий ғоялар юзасидан фикр алмашдилар. Устозлар раҳбарлигида кечган муҳокамалар асар мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаш, унинг бугунги кун учун аҳамиятини таҳлил қилиш ҳамда ундан олинган сабоқларни амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ушбу жараён ҳақида тўхталиб шундай деди:

“Бугун Тошкент ислом институти иккинчи босқич талабалари Абдураҳмон Жомийнинг араб тили грамматикаси бўйича машҳур асарини муваффақиятли якунладилар. Эътиборлиси, ушбу асар араб оламида наҳв илмининг муҳим манбаларидан бири сифатида ўқитилади. Талабалар китобни шунчаки ўқиб чиқиш билан чекланмай, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ҳар бир сатрини чуқур ўзлаштирадилар. Бу каби тадбирларнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиши алоҳида рамзий маънога эга. Зеро, Марказ илм-маърифатни тарғиб қилиш ва ёшларни бой илмий мерос билан яқиндан таништириш мақсадида барпо этилган”.

Мазкур тадбирнинг айнан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида ўтказилгани унга алоҳида маъно ва мазмун бағишлади. Бугунги кунда кутубхона нафақат нодир қўлёзмалар ва манбалар жамланган билим маскани, балки ёш тадқиқотчилар, толиби илмлар ва илм аҳлини бирлаштирувчи маърифий мулоқот майдонига айланиб бормоқда.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов эса бу танловнинг аҳамиятини таъкидлаб шундай деди:

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси аждодларимизнинг бебаҳо илмий мероси жамланган маскан ҳисобланади. Бу ерда Абдураҳмон Жомий ва унинг устоз-шогирдлик анъаналари билан боғлиқ буюк сиймо Алишер Навоий меросига оид манбалар ҳам мавжуд. Ана шундай илмий муҳитда ўтказилган тадбир ёшларда китоб ва илмга бўлган қизиқишни янада оширади. Энг муҳими, талабалар кутубхона фонди ва нодир қўлёзмалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар”.

Тадбир якунида иштирокчилар асар юзасидан фикр ва хулосаларини баҳам кўришди, унинг илмий ва маърифий аҳамияти ҳақида мулоҳаза юритдилар. Бундай учрашувлар талабаларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш ва илмий меросга тўғри ёндашиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси маърифатга интилиш, китобга муҳаббат ва илм атрофида бирлашиш анъанасини қайтариш, мазмунли илмий учрашувлар ва маърифий мулоқотлар учун муҳим маскан.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096129.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877327.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.