

Янгиликлар
Маданий дипломатиянинг янги нуқтаси: АҚШ Давлат департаменти вакиллари Ислом цивилизацияси маркази билан танишди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси бўйича ўринбосари Сара Роджерс бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар Марказда амалга оширилаётган қурилиш ва экспозиция ишлари, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихий-маданий меросини ҳамда ислом цивилизациясининг жаҳон тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Делегация аъзолари Марказ экспозицияларида аждодларимизнинг илм-фан, маданият, давлатчилик ва маънавият соҳаларидаги бой мероси замонавий технологиялар асосида намойиш этилаётганини алоҳида қайд этди. Улар экспозицияларнинг мазмунан бойлиги, илмий асосланганлиги ва замонавий мультимедиа ечимлари билан уйғунлашганини юқори баҳолади.
Ташриф давомида меҳмонларга Марказнинг асосий концепцияси, унинг Ўзбекистон ва жаҳон цивилизацияси тарихини ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Делегация аъзолари Марказ фаолияти орқали Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, буюк алломаларнинг илмий мероси ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси халқаро майдонда кенг тарғиб этилаётганини юқори баҳоладилар.
Ташриф якунида меҳмонлар мамлакатимизда тарихий меросни асраш, тадқиқ этиш ва уни келажак авлодларга етказиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юқори баҳо бериб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига муваффақият тиладилар.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.