Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Гонконг раҳбари Шарқнинг янги дурдонаси билан танишди

Хитой Халқ Республикаси Сянган (Гонконг) махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Ли Цзячао бошчилигидаги 30 нафардан ортиқ меҳмондан иборат делегация Ўзбекистоннинг янги ташриф қоғозига айланган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонларга Шарқнинг янги дурдонаси ҳисобланган Марказнинг илмий-маърифий фаолияти, асосий экспозициялари ҳамда Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи ва бой маданий меросини акс эттирувчи лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзолари мамлакатимиз ҳудудида шаклланган қадимий цивилизациялар, буюк алломаларнинг илм-фан ва маърифат тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда миллий маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган ташаббуслар билан танишдилар.

Айниқса, Марказ экспозицияларида қўлланилаётган замонавий интерактив технологиялар, рақамлаштирилган қўлёзмалар, мультимедиа ечимлари ва тарихий манбаларни тақдим этишнинг инновацион усуллари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Делегация вакиллари мазкур ёндашув тарихий меросни кенг жамоатчиликка, айниқса ёш авлодга замонавий форматда етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Ташриф доирасида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, тарихий ва маданий меросни ўрганиш ҳамда уни халқаро миқёсда тарғиб қилиш йўналишларидаги истиқболли лойиҳалар хусусида фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат музей ва экспозиция мажмуаси, балки илм-фан, маърифат, маданий дипломатия ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилаётган замонавий илмий-маърифий платформа ҳисобланади.

Ташриф якунида Гонконг махсус маъмурий ҳудудининг бош ижрочиси Ли Сзячао Марказнинг Фахрий меҳмонлар китобига ўз таассуротлари ва қуйидаги эзгу тилакларини ёзиб қолдирди.

“Ушбу марказ нафақат Ўзбекистон, балки ислом цивилизациясига қўшилган улкан ҳисса — инсоният меросининг ривожланиш йўлини белгилаб берган бебаҳо меросдир. Бу катта ютуқ билан яна бир бор табриклайман. Бу мерос халқларимиз ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро яқин алоқаларни ривожлантириш жараёнида ҳам илҳом манбаи бўлиб, ўз таъсирини давом эттирсин”.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1351826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1093729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
874427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.