Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Мисрда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтмоқда

13.06.2026, 15:53966

Бугун Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги Grand Egyptian Museum мажмуасида “Ўзбекистон – Миср: цивилизациялар ва мерос мулоқоти” мавзусида халқаро медиа-ивент бўлиб ўтяпти. Ушбу тадбир доирасида Янги Ўзбекистоннинг энг йирик маърифий ва илмий лойиҳаларидан бири – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро тақдимоти ташкил этилади.

Тадбир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Тарихий ва цивилизацион ришталар

Медиа-ивент Ўзбекистон ва Миср — ислом илм-фани, маданияти, теология, ҳадисшунослик, хаттотлик ва санъат ривожига пойдевор қўйган икки буюк марказ ўртасидаги тарихий ва маънавий кўприкларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Асрлар давомида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Марғиноний ва Замахшарий каби улуғ Мовароуннаҳр алломаларининг асарлари машҳур “Ал-Азҳар” мажмуасида чуқур ўрганилиб, Миср ислом таълим тизимига катта таъсир кўрсатган. Шунингдек, Мисрнинг Мамлуклар даври Марказий Осиё билан узвий сиёсий ва маданий алоқада бўлгани, қўлёзмачилик ва китобат санъати анъаналари икки халқни бирлаштириб туриши тадбирнинг бош ғоявий йўналиши ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари ҳурматли Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат мамлакатимизнинг бой илмий-маънавий меросини намоён этувчи мажмуа, балки халқаро маданий ва илмий мулоқот майдони ҳамдир. Қоҳирада ўтказилаётган мазкур тақдимот Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги кўп асрлик цивилизацион алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бугун Янги Ўзбекистонда аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни ўрганиш, асраш ва жаҳон ҳамжамиятига етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Миср каби ислом оламининг йирик илмий марказида Ислом цивилизацияси марказининг тақдимоти эса мамлакатимизда амалга оширилаётган маданий дипломатия ва маърифий ислоҳотларнинг халқаро эътирофи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Биз ушбу тадбир орқали буюк алломаларимиз мероси, Мовароуннаҳрнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ва Янги Ўзбекистоннинг очиқ ҳамкорлик сиёсати ҳақидаги тасаввурларни янада бойитишни мақсад қилганмиз,- деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

“Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мулки” кўргазмаси

Тадбир доирасида меҳмонлар ва халқаро ОАВ вакиллари учун махсус экспозиция ташкил этилади. Кўргазмада қуйидагилар намойиш этилади:

◾️WOSCU томонидан чоп этилган китоб-альбомлар тўплами;

◾️Қадимий исломий қўлёзмаларнинг юқори сифатли факсимиле нусхалари;

◾️Ислом санъати дурдоналари, шарқ миниатюралари ва репродукциялари;

Усмон Мусҳафи ва Мовароуннаҳр Қуръонларига бағишланган ноёб мультимедиа лойиҳалари ҳамда тақдимотлари.

Юқори даражадаги иштирокчилар ва ҳамкорлик

Маданий-илмий анжуманда икки мамлакатнинг давлат ва фан арбоблари иштирок этади. Халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазири Шариф Фатхи, Миср Маданият вазири Жиҳан Заки, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Буюк Миср музейи бош ижрочи директори Аҳмед Гонейм, шунингдек, “Ал-Азҳар” мажмуаси, ICESCO халқаро ташкилоти, Миср Вақф вазирлиги раҳбарияти ҳамда етакчи илмий-музей доиралари маъруза билан чиқиш қиладилар.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари учун медиа-брифниглар ва интервьюлар ташкил этилади. Шунингдек, вазирлик ва идоралар, илмий институтлар ўртасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича B2B ва институционал учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Янги Ўзбекистоннинг халқаро маданий ҳамкорлик ва “музей дипломатияси” маркази сифатидаги ролини намойиш этувчи ушбу воқеа икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очади.

Grand Egyptian MuseumМисрҚоҳира

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14834
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12227
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9954
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7987
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар