Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Миср ва Ўзбекистон инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган икки буюк цивилизациянинг меросхўрларидир

Мисрнинг етакчи нашрлари — Al Shorouk ва Youm7 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг Қоҳирадаги Grand Egyptian Museumда ўтказилган халқаро тақдимотдаги нутқига кенг ўрин ажратди. Нашрларда таъкидланишича, Миср ва Ўзбекистон инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган икки буюк цивилизация меросхўри бўлиб, бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги маданий ва илмий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Мақолаларда Grand Egyptian Museumда ўтказилган учрашув икки халқнинг умумий тарихий-маданий мероси ва цивилизациялар мулоқотини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим майдон сифатида баҳоланган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Миср ва Ўзбекистон инсоният тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган икки буюк цивилизациянинг давомчилари эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакатни бой цивилизацион, маданий ва илмий мерос бирлаштириб туради ҳамда бу мерос умуминсоний маданий хазинанинг бойишига хизмат қилган. 

Бу ҳақда у Қоҳира шаҳридаги Grand Egyptian Museumда Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон ва Миср: цивилизациялар ва мерос мулоқоти. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти» тадбирида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ривожланганини ҳам алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисий раҳбарлигида Ўзбекистон–Миср муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бу эса икки давлат ўртасидаги тарихий ва маданий ришталарнинг мустаҳкамлигини намоён этиб, турли соҳалардаги ҳамкорлик учун янада кенг имкониятлар яратмоқда.

Фирдавс Абдухолиқов мазкур учрашувда иштирок этаётганидан мамнун эканини билдириб, барча қатнашчиларга самимий салом ва эзгу тилакларини йўллади. Шунингдек, тадбирнинг айнан Мисрда ўтказилаётгани алоҳида рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, Миср инсоният цивилизацияси тарихида тутган юксак ўрни, илм-фан, давлатчилик ва маданият соҳаларидаги кўп асрлик анъаналари билан ажралиб туришини қайд этди. 

Унинг таъкидлашича, дунёнинг энг йирик ва нуфузли маданий муассасаларидан бири саналган Grand Egyptian Museumдаги мазкур учрашув оддий таништирув ёки тақдимот эмас, балки инсоният тарихида ўчмас из қолдирган икки халқ ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик майдонидир. 

Абдухолиқов Нил водийси инсоният тарихида давлатчилик ва меъморчилик санъати шаклланган энг қадимий марказлардан бири бўлганини, Мовароуннаҳр эса асрлар давомида илм-фан, таълим ва тафаккурнинг муҳим марказларидан бири сифатида тан олинганини таъкидлади. 

У шундай деди: 

«Миср инсоният хотирасининг буюк китоби бўлса, Ўзбекистон инсоният тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан баъзиларини ёзган мамлакатдир». 

Шунингдек, у мазкур учрашув иштирокчиларини нафақат икки давлат вакили, балки инсониятнинг умумий маънавий ва маданий меросини шакллантирган икки буюк цивилизация фарзандлари сифатида бирлаштириб турганини қайд этди. 

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354426.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096029.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.