Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Пекин профессори: “Бу ерда биз нафақат тарихни, балки Янги Ўзбекистоннинг уйғонишини кўрдик”


Бугунги глобаллашув шароитида цивилизациялар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро англашув ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай жараёнларнинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган хитойлик олимлар ва экспертлар мазкур мажмуани тарихий меросни сақлаш, илм-фанни тарғиб қилиш ва халқлар ўртасидаги маданий яқинлашувга хизмат қилаётган муҳим халқаро майдон сифатида баҳоладилар. Меҳмонлар Марказга ташриф чоғида нафақат нодир экспонатлар ва замонавий музей технологиялари билан танишдилар, балки Марказ орқали Марказий Осиёнинг жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётидаги ўрнини яна бир бор кашф этдилар.

Делегация таркибидаги Пекин университети профессори Дун Сян марказнинг маҳобатли меъморий қиёфаси ва бой мазмунга эга экспозициялари ислом маданиятининг инсоният тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини янада чуқур англаш имконини берганини таъкидлади.

Айниқса, жаҳон илм-фани, маданияти ва цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳаёти ва илмий меросини қамраб олган “Буюк сиймолар галереяси” меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Делегация аъзолари мазкур галерея орқали Марказнинг “цивилизациялар – шахслар – кашфиётлар” концепцияси амалий ифодасини топганини қайд этдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказда ислом цивилизацияси тарихи, илм-фан, маданият ва маърифат соҳаларидаги ютуқларни замонавий рақамли ва мультимедиа технологиялари орқали намойиш этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Улар мазкур ёндашув тарихий меросни асраб-авайлаш билан бир қаторда, уни халқаро илмий ҳамжамият ва кенг жамоатчиликка замонавий форматда етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Дун Сян Пекин университети профессори ўз фикрларида шундай деди:

Ислом цивилизацияси марказини кўриб, ниҳоятда катта таассурот олдик. Марказнинг маҳобатли меъморий қиёфаси ва бой экспозициялари бизга ислом маданиятининг буюклиги ҳамда унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини яна бир бор ҳис қилиш имконини берди.

Шу билан бирга, бу ерда биз бугунги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт ва уйғониш босқичида эканини ҳам яққол кўрдик. Мамлакатда тарихий меросни асраш ва уни замонавий ёндашувлар асосида намоён этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига, икки мамлакат халқлари умумий тараққиёт ва инсониятнинг муштарак келажаги йўлида биргаликда муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.

Ташриф якунида делегация вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази миллий ва умуминсоний меросни ўрганиш, тарғиб қилиш ҳамда турли маданиятлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган муҳим халқаро гуманитар майдонлардан бири эканини алоҳида таъкидладилар.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни янада кенгайтириш, маданий меросни ўрганиш ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096529.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.