Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Ўзбекистон шахмат ватани эканини кўпчилик билиши керак” — АҚШ банкининг бош директори Тошкентда ҳайратда қолди

16.06.2026, 18:331194


АҚШнинг Экспорт-импорт банки бош директори Жон Йованович бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мамлакатимиз ҳудудида шаклланган қадимий цивилизациялар мероси, ислом маданияти ва замонавий музей технологиялари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонлар аввало исломдан аввалги давр цивилизациялари бўлимида бўлиб, бу ерда намойиш этилаётган ноёб артефактлар ва тарихий экспозицияларни катта қизиқиш билан кўздан кечирдилар. Делегация аъзолари уч минг йиллик тарихга эга буғу ҳайкалчаси, Буюк ипак йўли инсталляцияси ҳамда мамлакатимиз ҳудудида шаклланган қадимий маданиятлар ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатларга алоҳида эътибор қаратди.

Айниқса, Сурхондарё ҳудудидан топилган ва инсоният тарихидаги энг қадимий шахмат топилмаларидан бири сифатида баҳоланувчи асл шахмат доначалари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Уларни диққат билан томоша қилган Жон Йованович мазкур маълумотни албатта ҳамкасблари ва яқинларига етказишини таъкидлаб, “Ўзбекистон шахмат ватани эканлигини кўпчилик билиши керак”, дея ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, Чоч даврига оид босқон нусхаси ҳам меҳмонларнинг эътибор марказида бўлди. Экспонатнинг интерактив шаклда тақдим этилгани, уни ушлаб кўриш ва ҳаракатлантириш имконияти мавжудлиги делегация аъзоларида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Ташриф Қуръони карим залида давом этди. Бу ерда намойиш этилган ноёб қўлёзмалар, муқаддас китоб тарихи ҳақидаги маълумотлар ҳамда замонавий мэппинг технологиялари асосида ташкил этилган мультимедиавий шоу меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди. Хусусан, ҳазрати Усмон мусҳафининг асрлар давомида айнан Ўзбекистон ҳудудида сақланиб келаётгани ҳақидаги маълумот Жон Йованович томонидан юқори баҳоланиб, бу ҳақда ҳам ўз яқинларига сўзлаб беришини билдирди.

Марказ ташқи фасадида намойиш этилган мэппинг шоу ҳам делегация учун унутилмас тажрибага айланди. Ёруғлик, меъморчилик ва замонавий технологиялар уйғунлигида яратилган томошани кузатар экан, меҳмонлар лойиҳанинг ҳар бир детали пухта ўйланганини, бинонинг ташқи ва ички ечимларида юқори даражадаги эътибор сезилишини таъкидладилар.

Жон Йованович Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан танишув унда катта таассурот қолдирганини, бу ерга яна қайтиш ва экспозицияларни батафсил ўрганиш учун кўпроқ вақт ажратиш истаги пайдо бўлганини алоҳида қайд этди.

Тарих, маърифат ва инновацион технологиялар бирлашган ушбу маскан халқаро меҳмонларда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ҳақида янада теран тасаввур уйғотмоқда.

АҚШбуғу ҳайкалчасиИсломмэппинг шоушахматДелегацияинвестиция форуми

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар