Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Инвестициялардан цивилизациялар мулоқотига: Ўмон делегацияси Ислом цивилизацияси марказида

16.06.2026, 21:451101

Ислом цивилизацияси тарихи — бу фақат ўтмиш ҳақидаги хотира эмас, балки халқлар ўртасидаги маърифий мулоқот, ўзаро англашув ва бугунги ҳамкорлик учун мустаҳкам асосдир. Бугунги дунёда иқтисодий ҳамкорлик барқарор бўлиши учун халқлар ўртасидаги маданий ва маънавий мулоқот ҳам мустаҳкам бўлиши талаб этилади. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Ўмон Султонлиги делегацияси мазкур мажмуани нафақат бой тарихий меросни сақловчи маскан, балки цивилизациялар ўртасидаги ўзаро англашув ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамловчи халқаро платформа сифатида баҳолади.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўмон Султонлигининг “Sohar International Bank SAOG” компанияси ижрочи вице-президенти Ал-Муьтасим Ал Мутаири бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси маҳсули бўлган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ экспозициялари билан танишар экан, айниқса Биринчи Ренессанс даври мероси, ислом динининг кенг ҳудудларга тарқалиши ҳамда ушбу жараённинг илм-фан ва маърифат ривожига кўрсатган таъсирига алоҳида қизиқиш билдирди.

Ташриф давомида делегацияга ноёб қўлёзмалар, тарихий ашёлар ва илмий мерос намуналари орқали Марказий Осиё заминининг ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, юртимиздан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар фаолияти, уларнинг диний ва дунёвий илмларни уйғун ривожлантиришдаги ўрни меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ташриф якунида Ўмон Султонлигидан Ал-Муьтасим бин Мусаббаҳ Ал-Мутайрий Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашиб, самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, Марказ ислом цивилизацияси, ундан аввалги қадимий даврлар ва бугунги Янги Ўзбекистон тараққиётини ўзаро боғлиқ ҳолда намоён этади.

Бу жуда буюк марказ ва йирик исломий музейлардан бири. Мен араб дунёси ва барча меҳмонларга ушбу музейга ташриф буюришни тавсия қиламан, зеро бу ердаги ноёб экспонатлар ҳар бир кишида катта таассурот қолдиради, — деди у.

Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг бой маънавий-маърифий меросини халқаро ҳамжамиятга кенг тарғиб этиш, шунингдек, маданий-гуманитар мулоқот ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

инвестиция форумиЎмон Султонлиги

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар