Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти V Тошкент халқаро инвестиция форуми иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди

17.06.2026, 12:331198

Айни кунларда пойтахтимизда V Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF–2026) бўлиб ўтмоқда. Марказий Осиёдаги энг нуфузли инвестиция майдонларидан бири сифатида эътироф этиладиган мазкур форум дунёнинг турли мамлакатларидан давлат арбоблари, халқаро молия институтлари раҳбарлари, инвесторлар, йирик бизнес вакиллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларини бир майдонга жамлади.

Форум доирасида инвестициялар, саноат кооперацияси, рақамли иқтисодиёт, яшил энергетика, инновациялар, инфратузилма ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, тадбир мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси ва цивилизацион салоҳиятини халқаро жамоатчиликка кенг намоён этиш учун ҳам муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

Форумда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг махсус тақдимоти ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Марказ фаолияти юзасидан ўтказилган тақдимотдан кейин берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир халқаро меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Тақдимот давомида иштирокчиларга Марказнинг архитектуравий қиёфасини акс эттирувчи макет намойиш этилди. Шунингдек, экспозицияларга ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиши режалаштирилган замонавий робот-гидлар имкониятлари тақдим қилиниб, Марказнинг илмий-маърифий фаолияти, экспозиция концепцияси ва келгусидаги вазифалари ҳақида махсус видеороликлар намойиш қилинди.

Меҳмонларга Марказ экспозицияларида Ўзбекистон ҳудудидаги исломгача бўлган цивилизациялар тарихи, қадимги давлатчилик анъаналари, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, Марказий Осиёдан етишиб чиққан буюк мутафаккир ва алломаларнинг бой илмий мероси ҳамда Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз аксини топгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тақдимот қатнашчилари орасида Марказий Осиё мавзусида ихтисослашган мисрлик журналист Фотима Бадавий ҳам бўлиб, у Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мен ушбу Марказ ҳақида бир неча бор мақолалар ёзганман. Илк ташрифимда бу ерда ҳали қурилиш ишлари олиб борилаётган эди. Бугун эса мазкур лойиҳанинг улкан миқёс касб этганини кўриб ҳайратдаман. Ўзбекистон ислом цивилизацияси тарихи ва меросини дунёга танитиш борасида жуда муҳим қадам ташламоқда. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё аҳамиятига эга бўлган маданий-маърифий лойиҳадир. Бу ерда ислом цивилизациясининг бой тарихи, илм-фан ва маданият соҳасидаги улкан ютуқлари муносиб тарзда намоён этилади. Ишончим комилки, келажакда дунёнинг турли мамлакатларидан, айниқса араб давлатларидан келувчи сайёҳлар ушбу Марказни кўриш учун Ўзбекистонга ташриф буюрадилар. Мен ҳар бир мақоламда ўқувчиларимни Ўзбекистонга келиб, ушбу Марказ билан танишишга чақираман, — деди у.

Форумда иштирок этаётган хорижий компаниялар вакиллари ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятларга юқори баҳо бермоқда. Хусусан, халқаро саноат қурилиши соҳасида фаолият юритувчи CAMCE компанияси вакили Жэди Чжао Ўзбекистоннинг тараққиёт суръатлари ва инвестициявий муҳити ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Биз ушбу форумда учинчи марта иштирок этмоқдамиз. Шу вақт мобайнида Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини кўриш имконига эга бўлдик. Мамлакатнинг келажак тараққиётига катта ишонч билан қараймиз. Биз ўз технологияларимиз ва тажрибамиз билан Ўзбекистоннинг иқтисодий ва маданий ривожига ҳисса қўшишни истаймиз, — деди у.

Форум доирасида яшил энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳалар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусан, ACWA Power компанияси Platinum ҳомий сифатида иштирок этиб, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия сақлаш тизимлари, яшил водород ишлаб чиқариш ва замонавий энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик ташаббусларини тақдим этмоқда.


Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом цивилизацияси маркази тақдимотининг ташкил этилиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти билан бир қаторда, унинг бой тарихи, маданий мероси ва цивилизацион ютуқларини ҳам халқаро майдонда кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Бу эса Янги Ўзбекистонда иқтисодий тараққиёт ва маънавий юксалиш бир-бирини тўлдирувчи устувор йўналишлар сифатида изчил ривожланаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

carousel image 1
carousel image 2
Исломинвестиция форуми

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7986
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар