Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг янги интеллектуал брендига айланмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг Иккинчи Ренессанс бўлимида намойиш этилган Амир Темур даврига оид харита Малайзия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабуни ҳайратга солди. Илм-фан ва цивилизация юксак тараққиёт босқичига чиққанини акс эттирувчи харита қаршисида тўхтаган Малайзия вазири экспозицияда ислом цивилизациясининг ана шу каби бетакрор илдизлари билан яқиндан танишди. Экспозицияда тақдим этилган илмий мерос, тарихий далиллар ва замонавий музей ечимлари меҳмонларнинг Марказ бўйлаб саёҳатини оддий экскурсиядан кўра чуқур тарихий мушоҳадага айлантирди.

Малайзия делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида музейнинг “Исломдан аввалги давр” бўлими, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс заллари, “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси ҳамда Қуръони Карим зали билан танишди. Экспозицияларда акс эттирилган тарихий жараёнлар, илмий мактаблар ва цивилизацион тараққиёт босқичлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Айниқса, “Иккинчи Ренессанс ва ўзбек хонликлари даври” экспозицияси делегация аъзоларида унутилмас таассурот қолдирди. Амир Темур ва Темурийлар давридаги кашфиётлар ҳамда илмий ютуқлар географиясини акс эттирувчи харита меҳмонларнинг диққат марказида бўлди. Шунингдек, хонликлар даврига бағишланган бўлимда намойиш этилган ноёб артефактлар, тарихий муҳитни қайта жонлантирувчи экспозицион ечимлар ва хонлар портретлари делегация томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ташриф якунида Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабу Марказ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

“Бу ерда бир ярим соатдан ортиқ вақт бўлдик, аммо бу жуда камлик қилди. Аслида, ушбу музей билан тўлиқ танишиш учун камида ярим кун вақт ажратиш керак.

Чунки бу музей ислом цивилизацияси тарихини ёритишда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. У Ўзбекистон ислом цивилизациясининг муҳим марказларидан бири эканини намоён этади.

Айниқса, мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаганлар ҳам инсоният цивилизацияси тараққиётига мусулмон уммати қанчалик катта ҳисса қўшганини англаб етишлари ва билишлари зарур.

Бироқ менинг умидим шуки, ислом фақат музейларда намоён бўлиб қолмаслиги керак. Биз уни ҳаётда, амалий фаолиятда ҳам кўришимиз лозим. Илм-фан, технология ва тараққиёт соҳаларида мусулмонлар яна ўз мавқеини тиклаб, буюк тарихий меросини қайта намоён эта олишлари керак.

Шу нуқтаи назардан, ушбу музей жуда муҳим аҳамиятга эга. У, айниқса, ёш авлодга мусулмонлар ўтмишда илм-фан соҳасида жаҳонга етакчилик қилганини кўрсатади. Хусусан, география, табиий фанлар, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларда мусулмон олимлар улкан ютуқларга эришганлар. Шунинг учун ҳам бу музейнинг аҳамияти беқиёсдир.

Мен Ўзбекистон мамлакат ва ҳукумати раҳбариятини шундай муҳим ташаббус учун табриклайман. Бугунги кунда мусулмонлар тарихи, ислом мероси ҳамда илм-фан ва технология тараққиётини ёритишга қаратилаётган эътибор ёш авлоднинг бу ҳақиқатларни англаши, илм-фан ҳамда технология ривожига мусулмон уммати қўшган улкан ҳиссани қайта кашф этиши учун жуда муҳимдир.

Малайзия делегациясининг ташрифи давомида билдирилган фикрлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат тарихий меросни намойиш этувчи музей, балки мусулмон цивилизациясининг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссасини англаш ва келажак авлодларга етказишга хизмат қилувчи йирик маърифий маскан сифатида халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш уйғотаётганини яна бир бор намоён қилди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1389026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1130129.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
909227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.