Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Иорданиялик саноат магнати: “Ўзбекистон ислом илм-фани марказларидан бири эканини яна бир бор англадим”

18.06.2026, 11:29912

Дунё бўйлаб кўплаб музейлар ва маданий марказларни кўрган Иорданиянинг йирик саноат компанияси раҳбари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида кутилмаган таассуротларга дуч келди. Ўзбекистон тарихини минг йилликлар кесимида акс эттирувчи ноёб экспозициялар, рақамли технологиялар ва буюк алломалар мероси меҳмонни ҳайратга солди. Унинг таъкидлашича, бу ерда ислом цивилизациясининг тараққиётга қўшган ҳиссаси жуда таъсирчан ва яхлит тарзда намоён этилган.

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг йирик саноат корхоналаридан бири — “Jordan Phosphate Mines” компанияси бошқарув кенгаши раиси Моҳаммад Тнейбат Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Марказ экспозициялари билан танишув давомида у ноёб қўлёзмалар, рақамлаштириш жараёнлари, замонавий интерактив ечимлар ва илмий-тадқиқот йўналишларига алоҳида қизиқиш билдирди. Айниқса, Марказ фойесидаги “Буюк сиймолар галереяси” унда чуқур таассурот қолдирди. Фойе периметри бўйлаб жойлашган 14 та ярим овал равоқ, 110 хил рангдаги микромозаика тошлари асосида яратилган бадиий композициялар Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар, давлат арбоблари ва жадид маърифатпарварлари меросини яхлит тарихий манзара сифатида намоён этади.

Моҳаммад Тнейбат ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Ўзбекистонни ислом дини, илм-фан ва маърифат ривожига улкан ҳисса қўшган юрт сифатида эътироф этди.

“Дунёнинг кўплаб давлатларида, турли музейларда бўлганман. Аммо бу ерда ўзбек халқининг қадимги даврлардан бугунги кунгача бўлган тарихи, ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси жуда тизимли ва таъсирчан тарзда намоён этилган. Бундай марказни яратиш осон иш эмас. Бу ерда исломгача бўлган давр, ислом даври ва ундан кейинги тарихий жараёнлар кенг қамровда акс эттирилган. Марказ Ўзбекистон халқининг ислом тарихи, адабиёти ва илм-фанига қўшган ҳиссасини чуқур англаш имконини беради”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарлар, Имом Бухорий мероси, Ибн Сино, Беруний ва бошқа буюк алломалар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистоннинг нафақат минтақавий, балки умумисломий цивилизация тараққиётидаги муҳим ўрнини яққол кўрсатади.

carousel image 1
carousel image 2
ИсломҲошимийларИордания

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар