Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Сербиялик депутат: “Бу марказ келажак учун ҳам муҳим ғояларни тақдим этмоқда”

18.06.2026, 15:04975

Жаҳонда цивилизациялар мулоқоти, бағрикенглик ва маърифат ғоялари янада муҳим аҳамият касб этаётган бир пайтда Ўзбекистон мазкур жараённинг фаол иштирокчиси сифатида эътироф этилмоқда. Сербия Республикаси парламенти делегациясининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида билдирилган фикрлар мамлакатнинг глобал маърифий ва гуманитар платформалардан бирига айланиб бораётганини кўрсатди.

Сербия Республикаси Халқ йиғилишидаги “Сербия–Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси А. Маркович бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказ экспозициялари билан яқиндан танишиб, унинг бой илмий, маънавий ва маданий мазмуни ҳақида атрофлича маълумот олдилар. Делегация аъзолари айниқса тарихий мероснинг замонавий технологиялар асосида тақдим этилиши ва экспозициялар ўртасидаги мантиқий уйғунликни юқори баҳоладилар.

Исломдан аввалги давр цивилизацияларига бағишланган бўлим меҳмонларда катта қизиқиш уйғотган экспозициялардан бири бўлди. Бу ерда намойиш этилган Бақтрия заргарлик санъати намуналари орқали улар Марказий Осиё ҳудудида қадимдан шаклланган юксак маданият, нафосат ва ҳунармандчилик анъаналарини яқиндан ҳис қилиш имконига эга бўлдилар.

Делегация аъзолари таъкидлаганидек, Марказдаги ҳар бир экспозиция алоҳида тарихий воқеликни эмас, балки инсоният цивилизацияси тараққиётининг узвий ва яхлит манзарасини намоён этади.

Сербия Миллий Ассамблеяси депутати Оливера Денич ташриф таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини цивилизациялар мулоқоти учун муҳим халқаро платформа деб баҳолади.

“Биз бу ерга катта умидлар билан келган эдик, кўрганларимиз умидларимиздан ҳам зиёда экан. Бу марказ цивилизация ва анъаналарни асраб-авайлаш билан бирга, уларни замонавий тараққиёт билан уйғунлаштириш мумкинлигини яққол намоён этади. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим маънавий ва маданий платформа ҳисобланади”, — деди у.

Ташриф давомида меҳмонлар “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” бўлими билан ҳам танишдилар. Ушбу экспозиция орқали мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш суръатлари, модернизация жараёнлари ва очиқ ташқи сиёсат ҳақида маълумот берилди.

Сербия делегацияси Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликка очиқлиги, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган сиёсати минтақада барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилаётган муҳим омил эканини алоҳида таъкидлади.

Ташриф якунида делегация аъзолари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини нафақат тарихий меросни сақлаш ва тарғиб қилишга хизмат қилувчи ноёб музей-мажмуа, балки халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантирувчи, ўзаро англашув ва дўстликни мустаҳкамловчи муҳим маърифат маскани сифатида эътироф этдилар.

Уларнинг фикрича, Марказнинг халқаро аҳамияти йил сайин ортиб бормоқда ва бундай ташаббуслар глобал маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

carousel image 1
carousel image 2
СербияцивилизацияИслом

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар