Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тошкентдаги халқаро иқтисодий мулоқот маданий меросимиз кашфиёти билан давом этмоқда

19.06.2026, 12:051054

Тошкентдаги V Халқаро инвестиция форуми иқтисодий ҳамкорлик майдони сифатида хизмат қилаётган бир пайтда, унинг доирасида Ислом цивилизацияси марказига ташрифлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг янада кенг қамровли эканини намоён этмоқда. Иқтисодий мулоқот доирасида юртимизда жамланган хорижий меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жаҳолатга қарши маърифат намунаси сифатида Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, маданий меросимизни ҳайрат билан кашф этишмоқда.

Тошкент шаҳрида ўтаётган V халқаро инвестиция форуми доирасида Хитой Халқ Республикаси Миллий энергетика маъмурияти раҳбари Ван Хунчжи бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барпо этилиб, халқаро майдонда кенг эътироф этилаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказ экспозициялари орқали Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ва алломаларнинг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, ислом цивилизациясининг инсоният тараққиётидаги ўрни ҳамда ноёб қўлёзма мероси билан яқиндан танишдилар.

Айниқса, муқаддас Қуръон қўлёзмалари, илмий меросга бағишланган экспозициялар ҳамда тарихий воқеликларни замонавий мультимедиа технологиялари ёрдамида намойиш этиш услуби делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Меҳмонлар Марказ экспозициялари орқали Ўзбекистон ҳудуди азалдан илм-фан, маърифат ва цивилизациялар мулоқоти марказларидан бири бўлиб келганини алоҳида эътироф этдилар.

Ташриф якунида делегация аъзолари Марказда тарихий меросни сақлаш, тадқиқ этиш ва замонавий технологиялар орқали кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
Хитойинвестиция форуми

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9951
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар