Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Аждодлар меросидан келажак ғояларигача: Учинчи Ренессанс чорраҳасида нималар бўляпти?

20.06.2026, 10:03976
Аждодлар меросидан келажак ғояларигача: Учинчи Ренессанс чорраҳасида нималар бўляпти?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Учинчи Ренессанс чорраҳаси” мавзусида илмий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти тингловчилари ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида қатнашчилар Марказ музейи экспозициялари, кутубхонаси ва халқаро илмий-маърифий платформаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, миллий меросни ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар учун буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган фильм намойиш қилиниб, у катта қизиқиш билан қарши олинди.

Экскурсия давомида меҳмонлар Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларида яшаб ижод қилган мутафаккирлар, уларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан танишдилар.

Замонавий технологиялар асосида яратилган экспозициялар, нодир қўлёзмалар ва тарихий манбалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир иштирокчилари Марказнинг халқаро илмий-маърифий платформаси фаолияти билан ҳам танишдилар. У ерда ташкил этилаётган маҳорат дарслари, илмий муҳокамалар ва мулоқотлар илм аҳлини бирлаштирувчи муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Алижон Равшановнинг таъкидлашича, Ислом цивилизацияси маркази бугун мамлакатимизда маънавий-маърифий тараққиётни таъминлашга хизмат қилаётган муҳим илмий масканлардан бири ҳисобланади.

Бу масканда аждодларимиз қолдирган беқиёс илмий мерос мужассам. Уларни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва ёш авлодга тўғри етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Айниқса, дин ва давлат муносабатлари, маърифий ислоҳотлар ҳамда миллий меросни замонавий ёндашувлар асосида талқин қилишга бағишланган машғулотлар биз учун жуда фойдали бўлмоқда. Ҳозир Учинчи Ренессанс ғояси кенг илгари сурилмоқда. Бу ғоянинг мазмун-моҳиятини англаш учун аввало халқимиз яратган илмий мактаблар ва буюк алломалар меросини чуқур ўрганиш лозим. Ислом цивилизацияси маркази айнан шу вазифани бажараётган муҳим илмий-маърифий марказга айланмоқда. Бу ерда нафақат тарих намойиш этилмоқда, балки келажак учун ғоялар шаклланмоқда. Ёшлар аждодларимиз мероси билан танишиб, уни бугунги тараққиёт эҳтиёжлари билан уйғунлаштиришга интилаётгани қувонарли ҳолдир, — деди Алижон Равшанов.

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани бош имом-хатиби Ғуломжон Бобожонов ҳам мазкур ташриф ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бу ерда бўлиб ўтган дарслар ва мулоқотлар бизда катта таассурот қолдирди. Марказ экспозицияларини томоша қилар эканмиз, халқимиз тарихидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларининг нақадар улкан аҳамиятга эга бўлганини яна бир бор ҳис этдик. Шу билан бирга, Учинчи Ренессанс ғояси шунчаки шиор эмас, балки барчамизнинг фаол иштирокимизни талаб қиладиган кенг қамровли жараён эканини англадик. Бу ерда олган билим ва таассуротларимизни ўз ҳудудларимизда кенг тарғиб қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки бу масканни кўрмасдан туриб, унинг аҳамиятини тўлиқ англаш қийин. Шу боис ёшларимиз, талабаларимиз ва кенг жамоатчиликни бу ерга ташриф буюришга чақиришимиз керак. Марказ инсонни илмга, изланишга ва аждодлар меросини чуқур ўрганишга ундайди. Энг муҳими, бу ерда шаклланган илмий-маърифий муҳит ҳар бир ташриф буюрувчини янги ғоялар ва ташаббусларга илҳомлантиради, — деди Ғуломжон Бобожонов.

Тадбир иштирокчиларининг фикрича, айниқса Марказда ташкил этилаётган маҳорат дарслари, илмий муҳокамалар ва мулоқотлар Учинчи Ренессанс ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёшларда миллий меросга қизиқишни ошириш ва илм-фан тараққиётига хизмат қиладиган муҳим ташаббуслардан ҳисобланади.

Талабаларилмий платформамаҳорат дарслариИмом МотуридийКутубхона

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7986
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар