Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг халқаро ишлар бўйича вице-вазири: “Уч минг йиллик тарих нафасини ҳис қилдим”

20.06.2026, 15:26772

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилган ва мамлакатимиз ҳамда бутун ислом оламининг бой тарихий-маънавий меросини кенг тарғиб этишга қаратилган Ислом цивилизацияси марказига Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг халқаро ишлар бўйича вице-вазири Мацуо Такэхико бошчилигидаги нуфузли делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Марказ музейи экспозициялари, унда Ўзбекистон ҳудудида шаклланган бой илмий, маданий ва маънавий мерос, жаҳон цивилизацияси тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган алломалар ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, Марказнинг халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий меросни асраб-авайлаш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Делегация вакиллари Марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, тарихий меросни замонавий ёндашувлар асосида намойиш этиш бўйича яратилган имкониятларни юқори баҳоладилар. Айниқса, илм-фан, маърифат ва маданиятни уйғунлаштирган экспозициялар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ташриф якунида меҳмонлар Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим илмий-маърифий платформа сифатида хизмат қилиши, халқлар ўртасидаги маданий мулоқот ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Мацуо Такэхико, Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг халқаро ишлар бўйича вице-вазири:

Турли халқлар ва маданиятларнинг учрашуви, уларнинг ўзаро таъсири ҳамда шу асосда шаклланган халқнинг ўзига хос қиёфаси бу ерда жуда таъсирчан тарзда намойиш этилган. Мен бу ерда уч минг йиллик тарих нафасини ҳис қилдим. Ўзбекистон тарих давомида цивилизациялар чорраҳаси вазифасини бажарган. Бу тарих мазкур Марказ ва унинг экспозицияларида яққол акс эттирилган. Бу нафақат ушбу кўргазмани яратганлар, балки уни томоша қилаётган биз учун ҳам илҳом ва куч бағишлайди. Бу экспозиция одамларда олдинга интилиш, янги марраларни забт этиш истагини уйғотади. Менимча, бу жуда ажойиб ёндашув.

Япония

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9950
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар