Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

ICESCO Бош директори Ислом цивилизацияси марказини юксак баҳолади: «Бу — бутун ислом дунёси фахрланадиган маскан»

23.06.2026, 09:141290

ICESCO Бош директори доктор Салим Ал-Малик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов кутиб олди ҳамда унга музей экспозициялари, Марказнинг илмий-маърифий концепцияси ва халқаро аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

ICESCO раҳбари экспозициялар билан танишар экан, Биринчи Ренессанс даври, ислом динининг Мовароуннаҳрга тарқалиши ҳамда бу жараённинг илм-фан ва цивилизацион юксалиш билан чамбарчас боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратди.

Марказ билан танишувдан сўнг доктор Салим М. Ал-Малик ушбу масканнинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом дунёси учун катта маънавий ва илмий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

«Мен ушбу Марказни аввал ғоя сифатида, сўнг қурилиш жараёнида кўрган эдим. Бугун эса уни тўлиқ шаклланган ҳолда — тасаввуримдагидан-да юксакроқ даражада барпо этилганига гувоҳ бўлдим. Бу Марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси, орзуси ва узоқни кўзлаган стратегик қарашлари самарасидир. Орзу рўёбга чиққанида, у нафақат ўша орзуни илгари сурган инсон, балки бутун халқ учун фахр манбаига айланади. Бугун бу Марказ билан нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом дунёси фахрланса арзийди.

Бу маскан ислом цивилизациясининг бой меросини ва мусулмон олимларининг инсоният тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини яққол намоён этади. Ибн Сино, Беруний, Улуғбек, Форобий ва бошқа буюк алломалар мероси орқали бу ерда ислом цивилизацияси қандай билим, тафаккур ва кашфиётлар замирида шаклланганини кўриш мумкин. Мен учун Ислом цивилизацияси маркази фақат музей ёки меъморий санъат намунаси эмас — бу биз асраб-авайлашимиз ва унутмаслигимиз лозим бўлган цивилизация платформасидир.

ICESCO учун бундай муҳташам масканда ўз ваколатхонасига эга бўлиш катта шарафдир. Бу — меросни асраш, қўлёзмаларни сақлаш, билимни кенгайтириш ва ислом цивилизациясининг ҳақиқий қиёфасини дунёга намоён этишга қаратилган стратегик ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир. Шу мақсадда мен ICESCO ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасида қўшма қўмита ташкил этишни таклиф қиламан. У янги ғоя ва амалий лойиҳаларни шакллантириш, шунингдек, ICESCO’га аъзо давлатларни ушбу ташаббусларга жалб этишга хизмат қилади.

Бу Марказ — цивилизация нури, билимни тарғиб этувчи, тинчлик ва ҳамкорлик ғояларини улуғловчи маскандир. Аллоҳ Ўзбекистон Президентини, Ўзбекистонни ва ушбу Ислом цивилизацияси марказини баракотли қилсин»,— деди доктор Салим Ал-Малик.

Марказда ICESCO ваколатхонасининг фаолият юритиши бу ҳамкорликни институционал ва амалий босқичга олиб чиқади. Бу, ўз навбатида, илм-фан, таълим, ёшлар салоҳияти ва маданиятлараро мулоқот йўналишларида янги қўшма ташаббуслар учун мустаҳкам асос яратади.

Ташриф якунида ICESCO Бош директори Марказнинг фахрий меҳмонлар китобига ўз таассуротларини ёзиб қолдирди. Мазкур самимий қайдлар Марказнинг ислом цивилизацияси меросини замонавий илм-фан, таълим ва халқаро мулоқот билан боғловчи нуфузли маскан сифатидаги обрўсига берилган юксак эътироф бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун ўтмиш билан келажакни, миллий мерос билан жаҳон илм-фанини боғлаб турган муҳим маърифий кўприкка айланмоқда. Ушбу ташриф эса Марказнинг халқаро эътирофини янада мустаҳкамлаб, Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ва жаҳон маърифати тарихидаги ўрнини янги мазмун ва салобат билан намоён этди.

фахрий меҳмонларICESCO

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9950
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар