Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Германиялик эксперт Ислом цивилизацияси марказининг таълимий концепциясини эътироф этди

24.06.2026, 14:02872
Германиялик эксперт Ислом цивилизацияси марказининг таълимий концепциясини эътироф этди

Германиянинг Франкфурт Маин Финанcе ташкилоти делегация вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси марказида юртимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маданий мероси ва буюк аждодларимиз илмий меросини акс эттирувчи экспозицияларни кўздан кечирдилар.

Айниқса, нодир қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар ва маданий мерос намуналарининг рақамли форматда тақдим этилиши меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Экспозициялар орқали Марказнинг нафақат музей, балки илмий тадқиқотлар, таълим ва маърифатни уйғунлаштирган замонавий платформа сифатида шаклланаётгани эътироф этдилар.

Хубертус Ват, Франкфурт Маин Финанcе ташкилоти директори:

Менимча, Ислом цивилизацияси маркази инсоннинг кўзини очадиган, дунёқарашини кенгайтирадиган маскандир. Марказ бу заминларда шаклланган цивилизациянинг нақадар чуқур, бой ва кенг қамровли эканини намоён этади. Менга айниқса музейнинг таълимий концепцияси ёқди. Экспозициянинг тақдим этилиш услуби жуда пухта ўйланган. Саёҳат исломдан олдинги даврдан бошланиб, Биринчи Ренессанс, Иккинчи Ренессанс босқичлари орқали замонавий Ўзбекистонгача олиб келади. Мазкур концепция музейнинг беқиёс гўзаллиги ва замонавий тақдимоти билан уйғунлашиб, уни ҳақиқатан ҳам ноёб масканга айлантирган.

ГерманияДелегация

Дагы окуңуз

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма