Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Бош прокуратуранинг 70 нафар фахрийси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

24.06.2026, 18:24822
Бош прокуратуранинг 70 нафар фахрийси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 70 нафар фахрийси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, халқимиз цивилизацияси, илмий мероси ва маънавий қадриятларининг минг йиллик тараққиёт йўли билан яқиндан танишди. Экспозициялар, нодир қўлёзмалар, замонавий технологиялар ва Янги Ўзбекистон ғоялари уйғунлашган муҳит меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 70 нафар фахрийси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф давомида Исломдан аввалги цивилизациялар тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар мероси ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” ва Қуръони карим зали экспозицияси меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Прокуратура фахрийлари Марказда тарихий мероснинг даврлар кесимида изчил ва яхлит тарзда намоён этилганини юқори баҳоладилар.

Бош прокуратура фахрийси Дилдора Сафоева Марказда аждодлар мероси ва келажак авлод учун яратилаётган имкониятлар уйғунлашганини таъкидлади. Унинг фикрича, ноёб кутубхона, илмий тадқиқотлар учун яратилган муҳит ва бой экспозициялар ҳар бир ташриф буюрувчида миллий ғурур туйғусини уйғотади.

Фахрийлар учун “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясида жойлашган Бош прокуратура фаолиятига бағишланган махсус бурчак алоҳида аҳамият касб этди. Экспозицияда прокуратура тарихи, соҳа ривожига ҳисса қўшган фахрийлар фаолияти ҳамда тарихий ҳужжатлар намойиш этилган.

Ташриф иштирокчиларидан бири Мирзо Обидов Марказ билан танишув тарих ҳақидаги тасаввурларни янада бойитишини қайд этди.

Тарихни билиш — ўзлигингни англаш демак. Бу ерда жамланган ноёб қўлёзмалар, экспонатлар ва илмий мерос инсонни ўтмиш билан юзма-юз қўяди. Бу марказ нафақат миллий, балки халқаро аҳамиятга эга бўлган маънавий-маърифий маскандир, — деди у.

Фахрийлар кенгаши аъзоси Гулбаҳор Исроилова ҳам ташриф таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Марказни бутун бир цивилизация руҳи мужассам бўлган ноёб илм-маърифат маскани сифатида таърифлади.

Бу ерда инсон тарих ичига кириб қолади. Айниқса, кутубхона ва қўлёзмалар фонди менда катта таассурот қолдирди. Бу ер ёшларга ўз тарихи билан фахрланишни ва аждодлар меросидан илҳом олишни ўргатади, — деди у.

Ташриф якунида меҳмонлар Марказ кутубхонасига аъзо бўлиб, келгусида унинг илмий-маърифий имкониятларидан мунтазам фойдаланиш истагини билдирдилар.

Фахрийлар таъкидлаганидек, мазкур ташриф оддий экскурсия эмас, балки ўтмиш ва келажакни боғлаган маънавий мулоқотга айланди. Аждодлар меросини англаш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш ғояси иштирокчилар қалбида янада мустаҳкамланди.

прокурор

Дагы окуңуз

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар