Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Корея вазири Афросиёб фрескасида ўз аждодларини кўрди

25.06.2026, 09:37946
Корея вазири Афросиёб фрескасида ўз аждодларини кўрди

Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо-юнг Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташрифида икки давлат муносабатларининг фақат бугуни эмас, балки минг йиллик ўтмиши ҳам борлигини тасдиқловчи ноёб далилга гувоҳ бўлди.

Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Жунг бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Бу ташриф оддий экскурсия эмас, балки тарих билан юзма-юз учрашувга айланди. Марказ музейи экспозицияларини бирма-бир кўздан кечирган вазирнинг энг самимий ва ҳиссиётларга бой муносабати Афросиёб бўлимида намоён бўлди.

Исломдан аввалги давр экспозициясида намойиш этилган Афросиёб фрескаси олдида тўхтаган меҳмон тасвирларда акс этган элчилар ва меҳмонларни диққат билан кузатар экан, улар орасидаги корейсларга хос қиёфаларни дарҳол ажратиб кўрсатди. У либослар, бош кийимлар ва ташқи кўринишдаги ўхшашликларга ишора қилиб, бу тасвирларда Кореянинг қадимги вакилларини кўраётганини таъкидлади. Бу тарихий далил меҳмонда алоҳида таассурот қолдирди. У Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги бугунги дўстона муносабатлар тасодифий эмаслиги, улар асрлар давомида шаклланган тарихий яқинликнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

Биринчи Ренессанс даврига бағишланган бўлим ҳам делегациянинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Айниқса, диний бағрикенглик намуналари акс эттирилган экспозициялар олдида вазир узоқ тўхтаб қолди. У ҳар бир элементни диққат билан ўрганиб, суратга олар экан, турли цивилизациялар ва эътиқодларга оид белгиларни таҳлил қилди.

Салжуқийлар даврига бағишланган бўлимда эса вазир қадимий тиллаларни катта қизиқиш билан томоша қилди. Унинг диққатини энг кўп давлатчилик рамзлари тортди. Айниқса, икки бошли бургут тасвири акс этган рамз олдида у алоҳида тўхтаб, уни синчиклаб ўрганди.

Биз кўпинча халқларимиз ўртасидаги яқин муносабатларни замонавий дипломатия ёки кейинги асрлар билан боғлаймиз. Аммо бу фрескага қараб туриб, ушбу алоқаларнинг илдизлари анча чуқур эканини ҳис қилдим. Демак, халқларимизнинг ришталари минг йиллар аввал бошланган экан. Бу ерда турли дин ва маданиятларнинг излари мужассам экан. Энг муҳими, уларнинг барчаси бир ҳудудда ёнма-ён мавжуд бўлган. Бу жуда муҳим тарихий тажриба.  Бугунги кунда бу рамзни кўпчилик бошқа давлатлар билан боғлайди. Аммо унинг тарихи бу ерларда анча қадимдан мавжуд бўлганини кўриш жуда қизиқ, — деди вазир ҳайрат билан.

Меҳмонни ҳайратга солган жиҳат шундаки, Марказ экспозицияларида нафақат ислом цивилизациясининг юксалиши, балки шу даврларда ҳудудда мавжуд бўлган турли маданият ва эътиқодларга нисбатан бағрикенг муносабат ҳам ёрқин намоён этилган.

Ташриф якунида делегация аъзолари Ислом цивилизацияси маркази нафақат бой тарихни намоён этувчи мажмуа, балки халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги узвий боғлиқликни англатувчи ноёб маърифат маскани эканини таъкидладилар.

Марказ музейи экспозициясидаги Афросиёб фрескаси олдида айтилган бир фикр эса ташрифнинг бутун мазмунини ифода этди: баъзан бир тасвир, бир экспонат ёки бир тарихий далил халқларнинг минг йиллик хотирасини қайта жонлантириши мумкин.

Афросиёб фрескасиКореявазирДелегация

Дагы окуңуз

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар