Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Буюк Британиялик сиёсатчи Ислом цивилизацияси марказини дунё учун билим манбаи деб атади

25.06.2026, 11:22862
Буюк Британиялик сиёсатчи Ислом цивилизацияси марказини дунё учун билим манбаи деб атади

Буюк Британиянинг ташқи ишлар бўйича собиқ парламент котиби Реҳман Чишти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ўтмишни англаш орқали келажакка йўл очадиган илмий билимлар маркази сифатида баҳолади.

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиш мен учун катта шараф. Президент Шавкат Мирзиёевнинг бундай халқаро билим марказини яратиш борасидаги қараши ва узоқни кўзлаган ташаббусига юксак эҳтиром билдираман. Келажакка тайёрланиш учун инсон ўз тарихи ва меросини билиши керак.

Ислом цивилизацияси тиббиёт, математика, астрономия ва бошқа илм-фан соҳаларида улкан из қолдирган. Бугун квант технологиялари, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект ҳақида гапираётганимизда, уларнинг асосида ҳам билим ва математика турганини унутмаслигимиз зарур. Шу маънода, ушбу Марказ ёшларга ўтмишдаги буюк илмий ютуқлардан илҳом олиб, келажак учун янги ечимлар яратишга ундайди.

Марказ бўйлаб юрар эканман, ўзим ҳам кўп нарса ўргандим. Ибн Сино мероси, ислом оламининг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўлидаги тарихий ўрни менда алоҳида таассурот қолдирди. Бу Марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун муҳим билим ва илҳом манбаидир”, — деди Реҳман Чишти.

Ташриф доирасида Реҳман Чишти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Ғаниева ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби Жасур Нажмиддинов билан мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида Марказнинг илмий-маърифий фаолияти, ислом цивилизацияси меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Мулоқотда Марказнинг халқаро илмий марказлар билан алоқаларни кенгайтиришдаги ўрни ҳам алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ислом илм-фани, маърифат ва бағрикенглик ғояларини кенг аудиторияга етказишда илмий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Реҳман Чишти Марказнинг ислом маърифати, бағрикенглик, илм ва маданий меросни бирлаштирувчи халқаро платформа сифатидаги ўрнини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, бу каби масканлар исломнинг асл моҳияти — билим, раҳм-шафқат, эҳтиром ва эзгуликка асосланган қадриятларини жаҳон жамоатчилигига етказишда муҳим аҳамиятга эга.

Ташриф якунида меҳмон Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди. Марказ раҳбарияти томонидан Реҳман Чиштига буюк алломалар ҳаёти ва илмий фаолияти, Янги Ўзбекистон тараққиёти ҳамда Учинчи Ренессанс ғояларини ўзида мужассам этган китоб эсдалик совғаси сифатида тақдим этилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
Буюк Британияфахрий меҳмонларДелегация

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма