

Янгиликлар
Венгриянинг собиқ президенти: “Марказий Осиё тарихини янги нигоҳ билан кашф этдим”
Каталин Новак, Венгриянинг собиқ президенти
– Ислом маданияти ва тарихига бағишланган бундай гўзал музейни яратиш ғоясини юксак қадрлайман. Чунки бир-биримизнинг маданиятимизни ўрганишимиз, тарихий илдизларимизни англашимиз жуда муҳим деб ҳисоблайман. Мен Ўзбекистон тарихини чин дилдан ўрганишни истардим ва ушбу Марказ менда жуда катта таассурот қолдирди.
Мен учун энг қизиқарли жиҳат тарихга бошқа бир нуқтаи назардан қараш имконияти бўлди. Мен Венгриядан келганман. Биз тарихга, ҳатто жаҳон тарихига ҳам анча бошқача ёндашув орқали қараймиз. Ўзим насронийман, шу боис тарихий жараёнлар ва илм-фан ривожига оид мавзуларни ҳам насронийлик нуқтаи назаридан ўрганганман. Бу ерда эса Марказий Осиё нуқтаи назарини ҳис қилиш имкониятига эга бўлдим. Бу мен учун чиндан ҳам жуда қизиқарли ва таъсирли тажриба бўлди.
Албатта, мен ҳар бир ёшга ушбу Марказга келишни тавсия қилган бўлардим. Биз мактабда бу мавзуларни ўқиган пайтимизда, тарихни бу қадар кўргазмали ва интерактив тарзда англаш имконияти бўлмаган. Сунъий интеллект ва замонавий намойиш воситалари ёрдамида тарихни, шунингдек, ўзбек халқининг тарихий илдизларини тушуниш анча осонлашади. Қадимги даврлар ҳақида ўқиш мумкин, аммо уларни кўз билан кўриш инсонга бу тарихни яхшироқ англаш, тасаввур қилиш ва ҳис этиш имконини беради. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини зиёрат қилиш имконияти учун жуда миннатдорман.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.