Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Жаҳон банки вице-президенти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани ва Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Ли бошчилигидаги делегациялар Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташриф доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди.

Ташриф давомида делегация Марказнинг экспозиция бўлимлари билан танишар экан, Марказнинг нафақат 3 минг йиллик тарихни ўзида мужассам этган музей, балки халқаро илмий-маърифий платформа сифатидаги ўрни, хорижий университетлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари, маданий меросни сақлаш, рақамлаштириш ва уни келажак авлодга етказишга қаратилган истиқболли лойиҳалар билан танишдилар.

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани ўз таассуротлари билан ўртоқлашаркан, Марказга яна қайтиб келишни истаги туғилганини маълум қилди.

Бу ерда тарихни шунчаки томоша қилмайсиз, балки уни ҳис қиласиз. Бу ерга ташриф буюришни узоқ вақтдан бери орзу қилардим ва бугун бу ушалганидан жуда мамнунман. Марказдаги ҳар бир экспозиция, ҳар бир экспонат Ўзбекистоннинг бой тарихи ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади. Айниқса, тарихий қўлёзмалар ва нодир экспонатлар менда чуқур таассурот қолдирди. Мен ушбу Марказга яна қайтиб келишни истардим, деди у.

Ташриф якунида Антонелла Бассани Марказнинг фахрий меҳмонлар китобига ҳам ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6
carousel image 7
carousel image 8
carousel image 9

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1373226.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1114829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
895327.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.