Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ўзбекистондаги Марказ ислом цивилизацияси ҳақидаги тасаввурни ўзгартирмоқда

30.06.2026, 10:44701
Ўзбекистондаги Марказ ислом цивилизацияси ҳақидаги тасаввурни ўзгартирмоқда

Ўзбекистон халқининг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб этиш, ислом цивилизациясининг бебаҳо илмий ва маънавий хазинасини халқаро миқёсда танитиш йўлида олиб борилаётган ишлар хорижий ҳамкорлар ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Ана шундай ташрифлардан бири доирасида Саудия Арабистонининг нуфузли меҳмондўстлик соҳаси вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Делегация таркибида Саудиянинг Pullman Zamzam меҳмонхоналар мажмуаси Тижорат директори Самер Хаир ҳам иштирок этди. Меҳмонлар Марказнинг асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган илмий ва маърифий лойиҳалар, замонавий экспозициялар ҳамда келгусидаги ривожланиш истиқболлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида делегация вакиллари Марказнинг экспозиция бўйлаб саёҳат қилиб, Ўзбекистон ҳудудида шаклланган бой илмий мактаблар, буюк алломалар мероси, қадимий қўлёзмалар, нодир экспонатлар ҳамда замонавий мультимедиа технологиялари асосида яратилган тақдимотлар билан танишди. Меҳмонларга ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг илм-фан, тиббиёт, астрономия, математика, фалсафа ва бошқа йўналишлардаги бебаҳо мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Алоҳида таъкидланганидек, Марказ нафақат музей ёки кўргазма маскани, балки илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий фаолият ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий илмий платформа сифатида фаолият юритмоқда. Бу ерда тарихий манбаларни ўрганиш, уларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ёш авлод қалбида миллий ва диний қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Делегация аъзолари Марказда яратилган шароитлар, замонавий ёндашувлар ва тарихий меросни инновацион усуллар орқали намойиш этиш тажрибасини юқори баҳолади. Хусусан, экспонатларнинг илмий асосда тақдим этилиши, рақамли технологиялар ёрдамида яратилган интерактив ечимлар ҳамда ташриф буюрувчилар учун яратилган қулайликлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Самер Хаир, Саудиянинг Pullman Zamzam меҳмонхоналар мажмуаси Тижорат директори:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Вас-солату вас-саламуъала Расулиллаҳ. Машаллоҳ! Бу ҳақиқатан ҳам ноёб ва улуғвор маскан. Аввало, жаноб Президентни ва бутун Ўзбекистон халқини бу бетакрор илмий-маърифий мажмуа бунёд этилгани билан муборакбод этаман. Биз ислом цивилизацияси тарихига гўё саёҳат қилдик. Марказдаги тарихий мерос, замонавий технологиялар ва меъморий ечимлар бизда жуда катта таассурот қолдирди. Айниқса, Қуръони карим залидаги намойишлар юксак савияда ташкил этилган. Мен дунёнинг барча мусулмонлари ва бошқа дин вакилларини ҳам ушбу Марказга ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг бой илмий ва маданий мероси билан яқиндан танишишга чорлайман. Ушбу улкан лойиҳани амалга оширган барча жамоага самимий миннатдорлик билдираман. Аллоҳ меҳнатларингизни ажр билан мукофотласин. Иншааллоҳ.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ислом цивилизациясининг умумий қадриятларини кенг тарғиб этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Бундай учрашувлар Марказнинг халқаро нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг бой тарихий-маънавий меросини дунё жамоатчилигига кенг танитишда алоҳида аҳамият касб этади.

Саудия Арабистони

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма