Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Учинчи Ренессанс йўлида: Ислом цивилизацияси марказида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

30.06.2026, 19:03982
Учинчи Ренессанс йўлида: Ислом цивилизацияси марказида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Марғилон, Навоий, Наманган ва Тошкент шаҳарларидан ташриф буюрган 120 нафар имом-хатиб иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Маънавий-маърифий тадбир доирасида меҳмонлар аввало Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, тадқиқ илмий маърифий майдон ҳам уларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир давомида иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, Учинчи Ренессанс ғояси, миллий ва диний меросни асраб-авайлаш ҳамда уни илмий асосда ўрганишга қаратилган ишлар юзасидан ўтказилган мулоқотларда фаол иштирок этдилар.

Фарғона вилояти Данғара тумани бош имом-хатиби Шавкат Ботировнинг таъкидлашича, Марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар миллий ва диний меросни чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Бу ерга келиб, яратилган кенг имкониятларни кўриб, мамлакатимизда илм-фан ва маънавиятга қаратилаётган юксак эътиборни яна бир бор ҳис қилдик. Марказда буюк алломаларимиз мероси билан яқиндан танишиб, рақамли технологиялар орқали уларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида қўшимча маълумотлар олиш имконияти бизда катта таассурот қолдирди. Бу ерда кўрганларимиз тарихимиз ва бой илмий меросимизни янада чуқурроқ ўрганишга ундайди, — деди у.

Шунингдек, ташриф доирасида меҳмонлар марказнинг замонавий кутубхонаси билан ҳам яқиндан танишдилар. Уларга кутубхонада яратилган шароитлар, нодир манбалар фонди, китоблардан фойдаланиш тизими ҳамда рақамли технологиялар асосида йўлга қўйилган хизматлар ҳақида маълумот берилди.

Наманган вилояти Поп туманидаги «Кичик Хўжа Вали» жоме масжиди имоми Адҳамхон Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, марказ кутубхонаси барча китобхонлар учун замонавий ва қулай илмий-маърифий муҳитни ўзида мужассам этган.

Марказ кутубхонасини кўриб, чин маънода ҳайратландим. Бу ерда ёшу қари, барча китобхонлар учун кенг имкониятлар яратилган. Айниқса, ёшларимиз учун китоблардан эркин фойдаланиш, хотиржам муҳитда мутолаа қилиш ва рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш учун барча шароит муҳайё қилинган. Бундай масканлар илмга қизиқишни янада оширишга хизмат қилади, — деди у.

Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилган илмий-маърифий муҳит, бой музей экспозициялари, замонавий кутубхона ва нодир қўлёзмалар фонди миллий ва диний меросни ўрганиш, уни асраб-авайлаш ҳамда келгуси авлодларга етказиш йўлида муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар.

Имом МотуридийКутубхона

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма