Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми: Ўзбекистон глобал илмий-маърифий мулоқот марказига айланмоқда

03.07.2026, 19:10944

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ислом динининг асл инсонпарвар моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифатга чорловчи ғояларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш ташаббуслари амалий натижалар бермоқда. Ана шу эзгу мақсадлар давомчиси сифатида 2026-йил 7–11-июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми бўлиб ўтади.

Нуфузли анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан таниқли олимлар, уламолар, тадқиқотчилар, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, ислом цивилизациясининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси, буюк алломаларимиз илмий мероси ва замонавий даврдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашадилар. Форумнинг асосий тадбирлари 7–8-июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилиб, кейинги кунларда Самарқанд ва Термиз шаҳарларида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий меросига бағишланган халқаро конференциялар билан давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Меҳрожиддин Амоновнинг таъкидлашича, мазкур форум нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсда ҳам нуфузи ва илмий салмоғи жиҳатидан йирик анжуманлардан бири бўлиши кутилмоқда. Унинг қайд этишича, форумда дунёнинг турли мамлакатларидан 300 дан ортиқ олим ва уламолар иштирок этиши, Самарқандда эса буюк муҳаддис Имом Бухорий илмий меросига бағишланган халқаро конференцияда 100 дан ортиқ мутахассис қатнашиши режалаштирилган. Мутахассис форум натижалари Имом Бухорий асарларининг жаҳон миқёсида ўрганилиши, таржима қилиниши ва тарғиб этилишига янги туртки бериши, айниқса ёшлар таълим-тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этди.

Исломфорум

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар