Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистоннинг янги интеллектуал марказида Фарида Афрўзнинг китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

05.07.2026, 17:55812

Ўзбекистон ўзининг тарихий-маданий меросини замонавий гуманитар дипломатия ва маърифат сиёсати билан уйғунлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мамлакат интеллектуал ҳаётининг яна бир муҳим воқеасига мезбонлик қилди. Марказда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Фарида Афрўзнинг "Танланган асарлари" ҳамда "Шуур" китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир адабиёт, миллий мерос ва замонавий маърифатни бирлаштирган мулоқот майдонига айланиб, Ўзбекистонда китобхонлик маданияти ва интеллектуал муҳитни ривожлантириш давлат сиёсатида муҳим ўрин тутаётганини яна бир бор намоён қилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўзини нафақат Марказий Осиёнинг иқтисодий ва сиёсий марказларидан бири, балки ислом цивилизациясининг бой илмий меросини тадқиқ қилиш, сақлаш ва жаҳон ҳамжамиятига етказишга хизмат қиладиган халқаро гуманитар платформа сифатида ҳам намоён этишга интилмоқда. Ана шу стратегиянинг муҳим бўғини ҳисобланган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бугун илмий анжуманлар, халқаро форумлар, маданий тадбирлар ва китоб тақдимотлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Марказнинг замонавий имкониятларга эга, ноанъанавий кутубхонасида  ўтказилган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Фарида Афрўзнинг китоблари тақдимоти ҳам ана шу эзгу мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди.

Тадбирда мамлакатнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, олимлар, адабиётшунослар, Ўзбекистон халқ артистлари, маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Учрашув давомида Фарида Афрўз ижодининг бадиий-фалсафий хусусиятлари, унинг ўзбек адабиёти тараққиётидаги ўрни, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда маънавий ислоҳотларда адабиётнинг аҳамияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, Ислом цивилизацияси маркази бугун нафақат ноёб қўлёзмалар, экспонатлар ва тарихий меросни намойиш этувчи музей мажмуаси, балки интеллектуал мулоқот, ижодий баҳслар ва илмий ҳамкорлик учун шаклланаётган йирик гуманитар майдонга айланмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Раъно Ярашева Фарида Афрўз билан қарийб қирқ йиллик ижодий ҳамфикрлик муносабатлари ҳақида сўз юритар экан, шоиранинг ижоди инсон қалбига мурожаат қиладиган, ўқувчини фикрлашга ва маънавий юксалишга чорлайдиган шеърият намунаси эканини таъкидлади.

Ислом цивилизацияси марказида тарих, илм ва шеъриятнинг бир маконда уйғунлашиши мамлакатнинг маънавий ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади. Бу каби муҳитда олимлар, шоирлар ва санъаткорларнинг бир жойга жамланиши янги ижодий мулоқотлар учун кенг имкониятлар очади, – деди Раъно Ярашева.

Ёзувчи Шоҳида Исоқова эса Фарида Афрўз ижодининг Қўқон адабий муҳити, Нодирабегим анъаналари ва миллий адабий мактаб билан боғлиқ тарихий илдизларига алоҳида эътибор қаратди.

Китоб тақдимотининг айнан Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиши рамзий аҳамиятга эга бўлиб, мазкур масканнинг эндиликда зиёлилар, олимлар ва ижод аҳлини бирлаштирувчи доимий интеллектуал платформалардан бирига айланаётганини кўрсатади, – дейди у.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ботир Эргашев Фарида Афрўз шеъриятининг маънавий-фалсафий қудрати ҳақида тўхталиб, унинг ҳар бир мисраси инсон руҳиятини тарбиялашга хизмат қилишини таъкидлади:

Ислом цивилизацияси марказида китоб тақдимотлари ўтказилиши ушбу муассасанинг вазифалари музей фаолияти билан чекланиб қолмасдан, келажак авлод маънавиятини шакллантиришга қаратилган кенг қамровли маърифий марказ сифатида ривожланаётганини англатади.

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова эса Марказ экспозицияларини томоша қилар экан, улар халқнинг бой тарихи, илм-фани ва цивилизацион меросини замонавий технологиялар орқали юқори савияда намойиш этаётганини қайд этди.

Унинг фикрича, ушбу марказ ҳар бир ташриф буюрувчида миллий тарихга нисбатан фахр ва масъулият туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.

Тақдимот бош қаҳрамони Фарида Афрўз учун мазкур тақдимот ижодий фаолиятидаги энг унутилмас воқеалардан бири бўлганини таъкидлади.

Ростини айтсам, китобларимнинг айнан Ислом цивилизацияси марказида тақдим этилишини кутмаган эдим. Бу мен учун катта бахт ва юксак эътироф. Марказнинг Қўқон дарвозаси орқали кириб келар эканман, юртимизда шундай муҳташам маърифат маскани барпо этилганига яна бир бор шукр қилдим. Давлатимиз раҳбари зиёлилар, шоирлар ва ижод аҳлига юксак эътибор қаратаётгани барчамиз учун катта рағбат. Шоир учун энг катта бахт китобининг ўқувчи қўлига етиб бориши, унинг қалбига йўл топишидир. Бугун мен ана шу бахтни яна бир бор ҳис қилдим, — дейди Фарида Афрўз.

У китобларнинг айнан Ислом цивилизацияси марказида ўқувчиларга тақдим этилиши ўз ижодига билдирилган юксак эътироф сифатида қабул қилганини қайд этди.

Тақдимот давомида шоира шеърлари асосида тайёрланган мусиқий чиқишлар, бадиий композициялар намойиш этилди. Иштирокчилар муаллиф билан мулоқот қилиш, янги китоблар билан яқиндан танишиш ҳамда китобларга дастхат олиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар