Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистон маданий мероси жаҳоннинг энг йирик савдо уйларида

29.04.2025, 11:341075
Ўзбекистон маданий мероси жаҳоннинг энг йирик савдо уйларида

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация вакиллари Лондон шаҳридаги “Кристис” ва “Сотбис” аукцион уйларида бўлди. 

Ташриф давомида “Кристис” аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, у аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожу Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган “Хамса” асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган “Шамс ва Муштарий” достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган. 

Бундан ташқари бу ерда Ўзбекистон ҳудудида кўчирилган Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Низомий Ганжавийнинг “Хамса”, Ҳофизи Абрунинг “Мажмаъ ут таворих” асарлари сақланмоқда.  

Маълумот учун, “Кристис” аукцион савдо уйига 1766 йилда англиялик коллекционер Жеймс Кристи томонидан асос солинган. Бугунги кунда “Кристис” аукцион савдо уйи франциялик миллиардер Франсуа Пинога қарашли.  Париж, Милан, Москва, Нью-Йорк сингари йирик шаҳарларда мазкур аукцион уйининг ваколатхоналари бор. Осори-атиқалар кимошди савдоси билан шуғулланадиган бу компания ҳар йили 80 дан ортиқ категорияда 350 дан зиёд савдолар ўтказади. 

Шундан сўнг Ислом цивилизацияси маркази вакиллари Лондон шаҳридаги яна бир аукцион савдо уйи – “Сотбис”га боришди. Делегация аъзоларига “Сотбис” аукцион савдо уйи Аукцион савдолари бўлими раҳбари Бенедикт Картер, савдо уйининг масъул ходими Марям Фарҳодий  ҳамроҳлик  қилди. 

Маълумот учун, “Сотбис” аукцион савдо уйи шу йўналишда фаолият кўрсатувчи энг йирик савдо ташкилоти саналади. Мазкур савдо уйига Лондонда 1744 йилда китоб савдогари Самюэль Бейкер томонидан асос солинган. Айни пайтда дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатларида ўз филиалларига эга бўлган ушбу компаниянинг бош офиси Нью-Йоркда жойлашган. Аукцион савдо уйининг ўртача йиллик савдо айланмаси 5 млрд. долларни ташкил қилади. 

“Сотбис” аукцион савдо уйининг Лондондаги офиси ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларига айни пайтда савдо уйи ихтиёрида бўлган, Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар ҳақида маълумот беришди.Ўзбекистонлик меҳмонлар савдо уйида сақланаётган VIII асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қорахонийлар даврига тегишли кумуш кўза, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар, аббосийлар, элхонийлар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари, Ўзбекистон ҳудуди икки уч аср муқаддам яратилган гиламчилик ва каштачилик намуналари, Бобурийлар даври миниатюралари билан танишишди.

Фирдавс Абдухолиқов “Кристис” ва “Сотбис” аукцион савдо уйлари вакилларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликни таклиф қилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар