Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Самарқанд нуфузли халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда

29.04.2025, 12:331636

29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Абу Мансур Мотуридий 1155 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. “Мотуридийлик — бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” номидаги халқаро нуфузли конференцияга юксак даражада тайёргарлик кўрилган.

Халқаро анжуман Имом Мотуридий ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганишни рағбатлантириш, Мотуридийлик таълимотидаги мўътадиллик ва бағрикенглик тамойилларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган.  

Халқаро анжуманда маҳаллий олимлар билан бир қаторда  Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Туркия,  Марокаш, Иордания, Италия, Япония, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон каби ўнлаб давлатлардан хорижий олимлар ҳам иштирок этмоқда. 

Халқаро анжуман “Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросининг ислом илмлари ривожидаги ўрни”, “Мотуридийлик таълимотида  умуминсоний  қадриятлар талқини”, “XXI асрда Мотуридийлик таълимотининг аҳамияти”  шўъбалар кесимида ўз фаолиятини олиб боради.  

Маълумот учун, Имом Абу Мансур Мотуридий 870 йил Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида. туғилган. Мусулмонларни тўғри йўлга бошлашда кўрсатган жонбозлиги туфайли олимлар орасида “Имом ал-ҳуда” (Ҳидоят имоми), “Раис аҳли сунна вал жамоа” (Аҳли сунна вал жамоа раиси), “Мусаҳҳиҳ аҳли сунна вал жамоа” (Аҳли сунна вал жамоани тўғри йўлга солувчи), “Имом ал-Мутакаллимин” (Мутакаллимлар имоми) каби номлар билан танилган.

У асос солган мотуридийлик мактаби бугунги кунда суннийлик йўналишидаги 2 йирик эътиқодий таълимотдан бири ҳисобланади. Бу ақидавий мазҳаблар – мотуридийлик ва ашъарийликдир. Имом Мотуридий илгари сурган ақидавий қарашлари ўша даврда минтақада кузатилган турли адашган оқимлар фаолиятига барҳам беришда муҳим роль ўйнаган.

Бугунги кунда 1,9 миллиардлик дунё мусулмонларининг  750 миллиондан ортиғи мотуридийлик ақидавий йўналишига мансуб ҳисобланади. 

Имом Мотуридий ўзидан ақида, тафсир, фиқҳ ва усул ал-фиқҳ соҳалари бўйича бой маънавий мерос қолдирган. Унинг “Китоб ат-тавҳид”, “Таъвилот ал-Қуръон” каби 20 га яқин асар ёзгани манбаларда келтирилган. Мазкур китоблардан бизгача “Китоб ат-тавҳид” ва “Таъвилот ал-Қуръон” асарларигина етиб келган. 

Имом Абу Мансур Мотуридий 944 йил вафот этган.  

Имом Мотуридий таълимоти унинг издошлари томонидан ривожлантирилиб, ақидавий мазҳаб даражасига етиб келган. Ушбу жараёнда Абу Муин Насафий, Абу Ҳафс Насафий каби алломаларнинг ўрни катта бўлган.

Ўзбекистон Президенти томонидан Имом Мотуридий илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2020 йил 3-4 март кунлари Самарқанд шаҳрида катта халқаро конференция, 11 августда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу икки манба Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар