Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тошкентдаги халқаро форум Мисрнинг етакчи газетаси эътиборида

07.07.2026, 20:00675

Мисрнинг нуфузли «Ал-Жумҳурия» газетасида Ўзбекистонда ўтаётган I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми ҳақида махсус мақола эълон қилинди. Унда Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ташкил этилаётган мазкур анжуман тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат ғояларини илгари суришга қаратилган муҳим халқаро мулоқот майдони сифатида эътироф этилди.

Нашрда форумда турли давлатлардан таниқли олимлар, мутафаккирлар ва диний уламолар иштирок этаётгани, Мисрдан эса Маданият, Вақф ишлари ва Олий таълим вазирлари, Республика муфтийси, Ал-Азҳар раҳбарияти ҳамда диний таълим ва фатво соҳасидаги етакчи мутахассислар қатнашиши алоҳида қайд этилди. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличевнинг таъкидлашича, форум ислом дунёсида интеллектуал, илмий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, Ал-Азҳар ва Миср Дорул Ифтоси каби нуфузли муассасаларнинг иштироки экстремизмга қарши маърифат асосида курашиш бўйича халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Мақолада форум доирасида исломий меросни асраш, диний таълимни ривожлантириш, қўлёзмаларни муҳофаза қилиш ва рақамлаштириш, имомлар ҳамда тадқиқотчилар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилиниши таъкидланган.

«Ал-Жумҳурия» нашри форумни Марказий Осиёдаги энг йирик илмий-маърифий анжуманлардан бири сифатида баҳолаб, у гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш ва исломнинг тинчликпарварлик, маърифатпарварлик ҳамда бағрикенглик ғояларини халқаро майдонда кенг тарғиб этишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12237
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7997
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар