Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Infora News”: Ўзбекистон Ислом цивилизацияси меросини халқаро мулоқот майдонига айлантирмоқда

08.07.2026, 16:25773

InforaNews нашрининг ёзишича, Тошкентда 40 дан ортиқ мамлакатдан келган 300 га яқин олим, давлат ва дин арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида «Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади. Нашр форумни ислом цивилизациясининг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш, маданий меросни асраш ва рақамлаштириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи нуфузли мулоқот майдони сифатида баҳолади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади. 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказиладиган мазкур форум Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумнинг очилиш маросимида 50 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган қарийб 300 нафар хорижий меҳмон иштирок этмоқда. Улар орасида халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, академиклар, исломшунос олимлар, қўлёзмалар мероси бўйича мутахассислар, музейлар, кутубхоналар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Форумда ICESCO Бош директори Сoлим Ал-Мoлик, IRCICA Бош директори Маҳмуд Эрол Қилиқ, TURKSOY Бош котиби Султон Раев, Халқаро Туркий академия президенти Шаҳин Мустафаев, шунингдек, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар ва Ўзбекистон ҳамда бошқа мамлакатлар диний арбоблари иштирок этмоқда.

Форум доирасида ислом цивилизацияси тарихи, ҳадисшунослик, калом илми, қўлёзмалар меросини ўрганиш, археология, музейшунослик, маданий меросни муҳофаза қилиш, рақамлаштириш, маданий дипломатия ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар муҳокама қилинмоқда.

Дастурдан ICESCO, IRCICA ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда тайёрланган янги илмий нашрлар ҳамда қўшма лойиҳалар тақдимотлари ҳам ўрин олган. Шунингдек, халқаро илмий ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандумлар ва битимларни имзолаш ҳам режалаштирилган.

Форумнинг муҳим қисмларидан бири Самарқанд ва Термиз шаҳарларида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий меросига бағишланган халқаро илмий конференциялар бўлади. Уларда олимлар ҳадисшунослик, ислом тафаккури, қўлёзмаларшунослик ҳамда маданий меросни асраш масалаларини атрофлича муҳокама қиладилар.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7996
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар