Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

ICESCO: "ICESCO ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ислом цивилизацияси бўйича халқаро форум олдидан матбуот анжумани ўтказди"

09.07.2026, 12:41818

ICESCO расмий сайтининг ёзишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ислом меросини замонавий илмий ва маданий мулоқот билан уйғунлаштиришга хизмат қиладиган нуфузли майдон сифатида баҳоланмоқда. Ташкилот раҳбарияти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ислом цивилизациясининг бой илмий меросини тарғиб этувчи, тинчлик, бағрикенглик ва маърифат ғояларини илгари суришда муҳим халқаро платформа сифатида эътироф этди.

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2026 йил 6 июль, душанба куни Тошкент шаҳридаги Марказ қароргоҳида матбуот анжуманини ўтказди. Унда 2026 йил 7–11 июль кунлари бўлиб ўтадиган «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли» мавзусидаги биринчи халқаро форум ҳақида маълумот берилди. Форумда дунёнинг 40 мамлакатидан қарийб 300 нафар маърузачи иштирок этиши режалаштирилган.

Форум вазирлар, диний ва халқаро ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, маданият, тафаккур ва ислом цивилизацияси соҳаларидаги нуфузли олимлар ҳамда мутахассисларни бир майдонга жамлайди. Унда ислом цивилизациясининг тинчлик, бағрикенглик ва маърифат қадриятларини қарор топтиришдаги ҳиссасини янада кенгроқ намоён этиш масалалари муҳокама қилинади.

Матбуот анжуманида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори доктор Фирдавс Абдухолиқов иштирок этди. ICESCO Бош директори доктор Сoлим М. АлМoлик форум доирасида Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийга бағишланган халқаро конференциянинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ҳамда унинг буюк алломаларининг илм-фан ва маърифат ривожига қўшган улкан ҳиссасини дунёга намоён этаётган глобал марказ сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мазкур уч имомнинг танланиши чуқур маънога эга. Чунки улар ислом цивилизациясининг асосий йўналишлари — Пайғамбар суннати, ақида ва ислом илмлари соҳаларини ифода этади. Имом Бухорий ва Имом Термизий Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатини асраб-авайлаш ва кейинги авлодларга етказишда беқиёс хизмат қилган бўлса, Имом Мотуридий мўътадиллик ва мувозанатга асосланган илмий-диний мактабни шакллантиришга улкан ҳисса қўшган.

ICESCO Бош директори форумнинг аҳамияти фақат тарихни ёдга олиш билан чекланмаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, мазкур буюк алломаларнинг бой илмий мероси бугунги интеллектуал ва маданий муаммоларга ечим топиш, мўътадиллик, ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш қадриятларини мустаҳкамлаш, илм-фан нуфузини юксалтиришга хизмат қилиши мумкин.

Доктор Сoлим М. АлМoлик сўзининг якунида Ўзбекистон Республикаси, унинг раҳбарияти, ҳукумати ва халқига ислом цивилизацияси меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини бой тарихнинг ёрқин тимсоли, келажакни шакллантирувчи илмий-маърифий майдон ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқот учун мустаҳкам кўприк сифатида юқори баҳолади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14841
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12235
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7994
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар