Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Мўътадиллик ва бағрикенглик ғоялари чегара билмайди: Самарқандда халқаро олимлар эътироф этилди

09.07.2026, 14:25665

I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида ташкил этилган «Имом Мотуридий мероси: мўътадиллик, бағрикенглик ва илм-маърифат пойдевори» мавзусидаги халқаро конференция доирасида хорижлик тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган «Мотуридийлик таълимоти – илм, тафаккур ва бағрикенглик қадриятлари орқали цивилизацияларни боғловчи мерос» мавзусидаги халқаро илмий танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги «Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад буюк мутафаккир Имом Мотуридийнинг бой илмий-маърифий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, мотуридийлик таълимотини чуқур илмий асосда ўрганиш, хорижлик тадқиқотчиларнинг мазкур йўналишдаги илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда турли мамлакатлар олимлари ўртасида илмий мулоқот ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.

Танлов доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Яман, Малайзия, Россия, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан келиб тушган илмий ишлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан мавзунинг долзарблиги, илмий янгилиги, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти ҳамда муаллифларнинг илмий салоҳияти каби мезонлар асосида баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин – Шоҳимардон Ўринбеков (Қирғизистон);
2-ўрин – Сайф ибн Али ал-Асрий (Яман);
3-ўрин – Шукран бин Абдураҳмон (Малайзия).

Ғолибларга дипломлар ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, танлов низомига мувофиқ, улар учун Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Тошкент бўйлаб маданий-маърифий саёҳат ташкил этилади.

Мазкур халқаро илмий танлов I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг муҳим илмий-маърифий тадбирларидан бири сифатида Имом Мотуридий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш, унинг мўътадиллик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик ғояларини илмий жиҳатдан ўрганиш ҳамда жаҳон олимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14831
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар