Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” IV халқаро конференция

09.07.2026, 15:22848

2026 йил 9 июл куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Термиз шаҳрида “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Мазкур нуфузли конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, ислом маърифати ғояларини чуқур ўрганиш ва уларни жаҳон жамоатчилигига етказиш борасидаги изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлган йирик медиа-тадбир — “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг ажралмас ва муҳим таркибий қисми сифатида ташкил этилади.

Халқаро конференцияда нуфузли халқаро ташкилотлар — ICESCO, IRCICA, TURKSOY ҳамда Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, хорижий давлатлар бош муфтийлари, ҳадисшунос олимлар ва халқаро экспертлар иштирок этади.

Тадбирда Буюк Британия, Жазоир, Италия, Миср, Покистон, Туркия ҳамда Марказий Осиё давлатларидан жами 20 нафар хорижий меҳмон — таниқли диний уламолар, инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар, исломшунос олимлар ва мутахассислар қатнашиши режалаштирилган.

Конференциянинг бош мақсади Термиз заминида шаклланган ҳадисшунослик мактаби ва унинг намояндалари қолдирган бой илмий меросни чуқур ўрганиш, Имом Термизий ва бошқа термизлик алломаларнинг жаҳон ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда ушбу меросни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдан иборат.

Шунингдек, конференция доирасида ҳадисшунослик соҳасидаги замонавий илмий изланишлар, қўлёзма манбаларни ўрганиш, уларни рақамлаштириш ва илмий муомалага киритиш, ислом маърифати ҳамда инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Халқаро конференция фаолияти 2 босқичда бўлиб, бунда дастлаб ялпи мажлис ташкил этилади ва ундан сўнг 2 та шўба фаолият олиб боради.

Шўбалар фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб, унда, жумладан:

  • “Имом Термизий ва Термиз ҳадисшунослик мактабининг шаклланиши” йўналишида Термиз ҳадис мактабининг вужудга келиш тарихи, унинг илмий муҳити, Имом Термизийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда ҳадис илмлари тараққиётига қўшган ҳиссаси;
  • “Термизлик уламолар асарларининг моҳияти ва уларнинг манбашунослик таҳлили” йўналишида Термизлик алломаларнинг қўлёзма ва босма асарлари, уларнинг илмий хусусиятлари, манбалар базаси ҳамда тадқиқот методологияси масалалари хусусида маърузалар тингланади.

Конференция иштирокчилари учун Сурхондарё вилоятининг тарихий ва зиёрат туризми объектларига ташрифлар ташкил этилиши белгиланган. Хусусан, Термиз ва Шеробод туманларида жойлашган Ҳаким Термизий ва Имом Термизий зиёратгоҳларига ташриф буюриш режалаштирилган.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” IV халқаро конференцияси Термиз заминидан етишиб чиққан буюк муҳаддислар ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, ислом маърифати ғояларини кенг ёйиш ҳамда турли мамлакатлар олимлари ўртасида илмий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим халқаро платформа вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Термизда ўтказиладиган халқаро конференция 2026 йил 6-11 июл кунлари мамлакатимизда ўтказиладиган “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида ташкил этилиб, худди шу куни Самарқанд шаҳрида ҳам 2 та халқаро конференция бўлиб ўтади.

 

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14831
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар