Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Экспедиция хабарлари: Ўзбекистондаги мегалойиҳа учун яна 100 га яқин артефакт саралаб олинди

29.04.2025, 15:381091

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларни бойитиш, уни мазмунан шакллантириш мақсадида Тошкент шаҳри музейлари  бўйлаб экспедициялар давом этмоқда. 

Марказ томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳ аъзолари Сергей Бородин давлат адабий-мемориал уй-музейида бўлишди. 

Музей раҳбарияти ишчи гуруҳга уй-музейининг сақлов хонасидаги Сергей Бородиннинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид экспонатлар, унинг адабий мероси ҳақидаги ҳужжатлар билан таништирди. 

"Музейдан Марказга жалб қилиш мақсадида 100 га яқин экспонатни рўйхатга олдик. Улар илмий ва маданий ёдгорликлар, қадимий қўлёзмалар, ноёб санъат асарлари, меъморий мерос намуналарининг нусхалари ва бошқа тарихий аҳамиятга эга материаллардир.  Археология йўналиши – қадимий даврларга оид ашёлар, сопол буюмларни ўз ичига олади. Бу артефактлар орасида нумизматика йўналишидаги материаллар кўпчиликни ташкил қилади. Турли даврларга оид тангалар, пул бирликлари, молиявий белгилар мавжуд. Музейда этнография йўналиши – ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзини акс эттирувчи буюмлар, миллий либослар ҳам ўрин олган. музейда жами 28710 та экспонат бор. Улар орасида 7500 та қимматли тангалар ва 10 мингдан ортиқ китоблар мавжуд”, — дейди Марказ катта илмий ходими Алишер Эгамов. 

Маълумот учун, Сергей Бородин машҳур тарихий романлар муаллифи. Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвони билан тақдирланган. 1902 йилда Москвада таваллуд топган. 1974 йил Тошкентда вафот этган. У Чиғатой қабристонига дафн қилинган. 

Сергей Бородин тарихий асарлар ёзган. У тарихга, топилмалар йиғишга  қизиққан. Унинг уй-музейида ҳам ўзи томонидан йиғилган қимматли  артефактлар, нумизматик топилмалар жой олган. 

Ишчи гуруҳ ташриф давомида музей фондида сақланаётган Сергей Бородиннинг адиблар, давлат арбоблари ва бошқалар билан ёзишмалари, Хорижий давлатлардан олган ҳадялари, қадимий ҳужжатлар, қўлёзма намуналари ҳам кўздан кечирилди.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар