Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

XVI асрда Бухоро хонлигидаги архитектура анъаналари: тарихий тоқилар ва уларнинг экспозициядаги аҳамияти

29.04.2025, 18:381223

XVI асрда Марказий Осиёнинг тарихий, сиёсий ва маданий марказларидан бири саналган Бухоро хонлигида шаҳарсозлик ва меъморчилик соҳалари жадал ривожланган. Шу даврда Шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги остида қурилган архитектура ёдгорликлари, айниқса савдо, ҳунармандчилик ва ижтимоий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ бўлган иншоотлар нафақат ўз даврида муҳим аҳамият касб этган, балки бугунги кунда ҳам тарихий, маданий ва туристик қийматини сақлаб келмоқда.

Шундай иншоотлардан бири — тоқилар ҳисобланади. Улар меъморий жиҳатдан ғоят ноёб, функционал жиҳатдан эса ўз замонасининг иқтисодий марказлари сифатида фаолият юритган. Тоқилар — кўприксимон ёпиқ иншоот бўлиб, уларнинг таг қисмида турли дўкон, устахона ва савдо нуқталари жойлашган. Улар аҳоли ва саёҳатчилар ҳаракати учун қулай бўлган жойларда — йўл кесишмаларида, бозор майдонлари яқинида қурилган. Қисман ёки тўлиқ ёпиқ шаклда қурилган мазкур архитектура ансамбллари турли соҳаларга ихтисослашган ҳунарманд ва тижоратчилар фаолияти учун хизмат қилган.



Бу тоқи ва тимлар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ҳаётнинг ҳам марказлари ҳисобланган. Уларда савдо жараёни билан бирга, ахборот алмашинуви, ижтимоий мулоқот ва маданий алоқалар ҳам ривожланган. Ҳар бир тоқи ўзига хос меъморий услубда, қўлда ясалган ғиштлар, гумбазлар ва ранг-баранг нақшлар билан безатилган бўлиб, бугунги кунда ҳам ўша давр эстетикасини ўз ичига олади.

Яқинда ўтказилган онлайн мулоқот чоғида "Ўзбек хонликлари даври экспозицияси"ни янада бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида юқорида тилга олинган тоқи ва тимларнинг макетларини яратиш, уларни экспозицияларда намоён этиш ва улар орқали ўша давр ҳаётини визуал ва илмий жиҳатдан кенг ёритиш бўйича муҳим таклифлар билдирилди.

Мазкур макетлар орқали экспозицияга келувчилар нафақат тарихий маълумотлар билан танишади, балки ўзини ўтмишдаги Бухоро бозори муҳитида ҳис қилиш имконига эга бўлади. Ҳар бир тоқининг функцияси, ижтимоий аҳамияти, меъморий хусусиятлари макетларда аниқ кўрсатилиши, интерактив элементлар орқали таълимий аҳамият касб этиши мумкин.

Хулоса ўрнида улар бугунги кунда нафақат тарихий мерос, балки туризм, таълим ва маданий соҳалар учун қимматли манбадир. Уларнинг макетлари орқали ёш авлодни миллий тарихга қизиқтириш, уни илмий асосда ўрганиш ва жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар