Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Халқаро форумдан амалий ҳамкорликка: Ислом цивилизацияси маркази музейи гидлари учун ўқув семинари ташкил этилди

14.07.2026, 11:09668

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида гид-экскурсоводлар малакасини оширишга бағишланган халқаро семинар-тренинг ташкил этилди. Унда жорий йилнинг 7-11 июл саналарида Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилган I Халқаро Ислом цивилизацияси форумига ташриф буюрган Санкт-Петербургнинг Россия этнография музейи мутахассиси Татьяна Емельяненко ҳамда Россия Давлат дин тарихи музейининг «Ислом» фонди сақловчиси Ирина Османова иштирок этишди. Халқаро мутахассислар музей экскурсияларини ташкил этиш, экспозицияларни илмий асосда талқин қилиш, ташриф буюрувчилар билан самарали мулоқот ўрнатиш ва маданий меросни холис ҳамда масъулият билан етказиш борасидаги кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Семинарда гид фақат маълумот берувчи эмас, балки турли халқлар ва маданиятлар ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлайдиган муҳим мулоқот элчиси экани алоҳида таъкидланди. Айниқса, тарихий воқеаларни талқин қилишда илмий холислик, ҳассослик ва масъулият тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги қайд этилди. Зеро, тарихнинг нотўғри талқини халқлар ўртасида тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин бўлса, унинг ҳаққоний ва холис ёритилиши ўзаро ҳурмат, ишонч ва яқинликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Гид экскурсоводлар билан музей фаолияти ва этнографик экспозицияларни талқин қилиш тажрибаси ҳақида суҳбатлашдик. Биз музейларда экспонатларни шунчаки намойиш этмаймиз. Ҳар бир буюмнинг яратилиш тарихи, ундаги нақшлар, ранглар ва шакллар орқали халқнинг дунёқараши, турмуш тарзи ва маданий қадриятларини очиб беришга ҳаракат қиламиз, — деди Татьяна Емельяненко.

Семинар қизғин савол-жавоблар, амалий муҳокамалар ва ўзаро тажриба алмашинувлари руҳида ўтди. Унда музей экскурсияларини янада такомиллаштириш, турли тоифадаги ташриф буюрувчилар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш ҳамда замонавий музей коммуникацияларини ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар