Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Тоскана вилояти губернатори: “Ислом цивилизацияси марказини бутун дунёга янада кенгроқ танитиш керак”

2026 йил 14 июль куни Италиянинг Тоскана вилояти губернатори Эуженио Жани бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамроҳлигида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Марказ билан танишувдан сўнг Эуженио Жани таассуротлари билан ўртоқлашиб, уни Ўзбекистонни жаҳон жамоатчилигига янада кенгроқ танитишга хизмат қиладиган муҳим маърифий маскан сифатида баҳолади:

“Марказ менда жуда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистон тарихи бу ерда ниҳоятда мазмунли, таъсирчан ва томошабинни тарихий жараёнлар ичига олиб кирадиган тарзда намоён этилган. Буни кўриш мен учун ҳақиқий ҳаяжон бўлди. Айниқса, ушбу Марказнинг Ўзбекистонни дунёга янада яхшироқ танитиш йўлида муҳим хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Ўзбекистон бутун сайёрада янада кенгроқ танитилиши ва тарғиб этилиши керак. Шу маънода, Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар истиқболини жуда юқори баҳолайман. Биз тинчлик, маданият ва ўзаро англашувга интиладиган мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга муҳтожмиз”, — деди Эуженио Жани.

Ташриф давомида делегация аъзолари Марказнинг музей экспозициялари билан батафсил танишдилар. Меҳмонларга Ўзбекистон заминида шаклланган илмий-маърифий мактаблар, Мовароуннаҳр алломаларининг ислом цивилизацияси ва жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни, нодир қўлёзмалар, китобат анъаналари, меъморчилик ва санъат намуналари ҳақида маълумот берилди.

Экспозициялар меҳмонларга қадимий цивилизациялардан бошлаб ислом илм-фани равнақи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк мутафаккирлар мероси ҳамда Янги Ўзбекистонда маданий мерос ва маърифатга қаратилаётган эътиборни яхлит мазмунда кўрсатди. Марказда тарих фақат воқеалар кетма-кетлиги сифатида эмас, балки илм, маданият, маърифат ва цивилизациялар ўртасидаги узвий боғлиқликни очиб берувчи кенг қамровли маърифий муҳит сифатида намоён бўлди.

Ташриф якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Марказнинг глобал аҳамияти, унинг Ўзбекистоннинг бой илмий-маърифий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этишдаги ўрни ҳамда цивилизациялар ўртасидаги маданий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, Марказ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз тарихий меросини замонавий форматда жаҳон жамоатчилигига етказишга қаратилган йирик маърифий лойиҳа экани қайд этилди.

Шундан сўнг томонлар ўртасида эсдалик совғалари алмашилди. Шунингдек. Эуженио Жани Марказнинг Фахрий меҳмонлар китобига ташрифдан олган таассуротлари ҳақида ўз дил сўзларини ёзиб қолдирди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1417926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1160029.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
936427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.