Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

58-Халқаро кимё олимпиадаси – IChO иштирокчилари Ўзбекистонни янги нигоҳ билан кашф этди

15.07.2026, 09:39956
58-Халқаро кимё олимпиадаси – IChO иштирокчилари Ўзбекистонни янги нигоҳ билан кашф этди

Дунёнинг қарийб 100 мамлакатидан Ўзбекистонга ташриф буюрган Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad – IChO) иштирокчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мамлакатнинг кўп асрлик илмий мероси ва замонавий музей технологиялари билан танишди.

Халқаро кимё олимпиадаси дунёдаги энг нуфузли фан мусобақаларидан бири ҳисобланади. Унда иштирок этувчи ёшлар келажак олимлари, тадқиқотчилари ва инновациялар етакчилари сифатида қаралади.

Халқаро олимпиада қатнашчилари орасида Тринидад ва Тобаго вакили Леон Копелофф Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротлари кутганидан ҳам юқори бўлганини қайд этди.

"Биз бу ерга Халқаро кимё олимпиадаси доирасида келдик ва Ислом цивилизацияси маркази билан танишдик. Шу пайтгача кўрганларимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам Марказий Осиёнинг юраги экан. Бу ернинг тарихи ва маданияти ниҳоятда бой. Ҳар бир экспозиция ортида улкан тарих бор. Бу ерда бўлиш биз учун унутилмас тажриба бўлди."

Нидерландиялик иштирокчи Жаспер Ҳускенинг сўзларига кўра эса, миллий либослар, қадимий тангалар, кулолчилик буюмлари ва бошқа экспонатлар Ўзбекистон ҳақида китоб ёки интернет орқали эмас, балки бевосита ҳис қилиш имконини яратган. Шунингдек, у мамлакат аҳолисининг меҳмондўстлиги ва самимий муносабати унда катта таассурот қолдирганини қайд этди.

Бошқа иштирокчилар ҳам музейнинг энг муҳим жиҳати тарихий буюмларни намойиш этиш эмас, балки уларнинг маъноси, тарихи ва цивилизация тараққиётидаги аҳамиятини тушунтириш эканини таъкидладилар.

Австралиялик Хлоя Марказ орқали Ипак йўли цивилизацияси ва ислом илмий мероси ҳақидаги тасаввурлари янада бойиганини айтди.

"Мен Ўзбекистоннинг тарихи ва унинг қанчалик йирик цивилизация маркази бўлганидан жуда таъсирландим. Ипак йўли орқали илм-фан ва маданият бутун дунёга қандай тарқалганини кўриш жуда қизиқ бўлди. Бу ерга келгач, тарихга мутлақо бошқача нигоҳ билан қарай бошладим. Ростини айтсам, мен Ўзбекистонни севиб қолдим."

Австралиялик Даниел эса Марказ анъанавий меъморчилик ва замонавий музей технологияларининг муваффақиятли уйғунлашган намунаси эканини таъкидлади.

Унинг айтишича, интернет орқали кўрганлари Марказ ҳақида маълум тасаввур берган бўлса-да, унинг ҳақиқий қиёфаси ва экспозициялар сифати кутилганидан ҳам юқори бўлган.

Халқаро олимпиаданинг австралиялик яна бир иштирокчиси бинога биринчи назар ташлаганда уни бир неча аср аввал қурилган тарихий иншоот деб ўйлаганини, кейин эса унинг замонавий лойиҳа эканини билиб ҳайратланганини айтди. Унинг фикрича, миллий меъморий анъаналар билан замонавий ечимларнинг уйғунлиги Марказни ўзига хос масканга айлантирган.

Канада вакили Тим эса Буюк сиймолар галереяси ва музей экспозицияларини юқори баҳолаб, музей нафақат тарих ҳақида маълумот беради, балки халқнинг маданий хотираси ва миллий ўзлигини замонавий услубда ҳикоя қилишини қайд этди.

Ташриф якунида Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари бундай ташрифлар ёш олимлар ўртасида нафақат илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни, балки турли цивилизациялар, маданиятлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро англашувни ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

олимпиадакимё

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12220
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9948
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар