Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Мовий осмон рамзидаги деворда ихтиролар креатив  акс эттирилади

29.04.2025, 20:081285
Мовий осмон рамзидаги деворда ихтиролар креатив  акс эттирилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Биринчи Ренессанс даври экспозицияси доирасида музейлаштириш масалалалари муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда тарих фанлари доктори, профессор  Сурайё Каримова, марказ бош илмий ходими Зоҳидулла Мунавваров ва бошқалар  Италиянинг “Magister Art” компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борди.   

Учрашувда марказнинг ушбу бўлимини музейлаштириш масалалари кенг муҳокама этилди. Бўлимни илмий, визуал ва технологик жиҳатларини бойитиш масалаларига аҳамият қаратилди. 

“Magister Art” компанияси креатив директори Алессандра Костантини Ўзбекистондаги Биринчи Ренессанс даври, олимлар ва уларнинг кашфиётлари борасида маҳаллий олимлар юборган маълумотлар асосида музейлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот бериб ўтди. 

Туркиянинг “Илм, фан ва технологиялар” музейида бўлдик. Маълумотлар асосида қурилган музейда қизиқ фактлар кўп аммо экспонатлар кам эди. Шунинг учун ҳам у ерга одамлар жуда кам келишади.  Италиядаги “Фан” музейида эса аксинча. Ҳар бир экспонатнинг назарияси эмас, амалий  фаолияти акс этган. Биз ҳам марказда ана шу усулни қўлламоқчимиз. Бу ерга ташриф буюрувчилар сиғимини ошириш учун қўлдан келгунча ҳаракат қиляпмиз. Марказ зерикарли маълумот ва фактлардан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Технология ривожланган даврда яшаяпмиз. Бўлимни фактлар билан бойитиш керак бўлса кичик линклар, қодлар ва белгилар остида буларни акс эттириш мумкин бўлади. Биз мовий осмон рамзидаги деворда ихтироларни замонавий ва кретив тарзда жойлаштиришни режа қиляпмиз, — деди компания вакили.

ZOOM платформаси орқали ўтган  видеомулоқот қизғин музокараларга бой бўлди. Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг  дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизни ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар