Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом санъатининг бетакрор намуналари: «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» ёзувли ноёб паннолар

16.07.2026, 18:17587

Яқинда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми доирасида «Ислом нури дурдоналари» кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда ислом санъати ва маданий меросининг ноёб намуналари кенг жамоатчиликка намойиш этилди. Кўргазмада катта қизиқиш уйғотган экспонатлардан бири XIX–XX асрларга оид Усмонийлар даврида яратилган «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» ёзувли каллиграфик паннолар бўлди.

Ўлчами 202,2 × 205,5 сантиметр, қалинлиги 3,5 сантиметр бўлган ушбу муҳташам асарлар нафақат салобати, балки юксак хаттотлик маҳорати ва бадиий ечими билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Панноларда муқаддас «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» калималари ислом каллиграфиясининг энг юксак анъаналари асосида нафис услубда акс эттирилган.

Усмонийлар даврида каллиграфия ёзув санъатидан анча юксак маънавий ва бадиий қадрият сифатида шаклланган. Масжидлар, мадрасалар, саройлар ва бошқа меъморий обидалар ана шундай каллиграфик асарлар билан безатилиб, улар нафақат безак, балки маънавий-эстетик тарбия воситаси вазифасини ҳам бажарган. Мазкур паннолар ҳам мусулмон халқларининг юксак эстетик диди, хаттотлик мактаби ва ислом санъатининг бой анъаналарини ўзида мужассам этган ноёб маданий мерос намунасидир.

Бугун ушбу бетакрор асарлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясининг энг қимматли намуналаридан бири сифатида ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар орқали меҳмонлар Усмонийлар даври санъати, ислом каллиграфияси ва кўп асрлик маънавий мерос билан яқиндан танишиш имконига эга бўлмоқдалар. Бу каби ноёб экспонатлар Марказнинг нафақат музей, балки ислом цивилизациясининг бой илмий, маданий ва бадиий меросини жаҳон ҳамжамиятига етказувчи муҳим маърифий маскан сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамламоқда.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар