Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКОга борди

17.07.2026, 10:48887
Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКОга борди

Ўзбекистон ЮНЕСКО бош қароргоҳида жорий йил октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган халқаро кўргазма ва конференцияга тайёргарлик доирасида Парижда қатор ишчи учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувларда ЮНЕСКО, ICESCO ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан кўп томонлама ҳамкорлик механизмлари, халқаро тадбирлар концепцияси ҳамда келгусидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

2026 йил 15 июль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти делегацияси Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Камол Мухторов ҳамроҳлигида Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида қатор ишчи учрашувлар ўтказди.

Музокаралар марказида жорий йил октябрь ойида ЮНЕСКО бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган халқаро кўргазма ва конференцияга тайёргарлик ишлари, шунингдек, маданий меросни асраш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва маърифий дипломатияни ривожлантиришга қаратилган истиқболли қўшма ташаббуслар бўлди.

Ташриф доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ЮНЕСКОдаги ваколатхонаси раҳбари Салима Делибей билан бўлиб ўтган учрашувда ЮНЕСКО майдонида ташкил этилиши режалаштирилаётган тақдимотлар, кўргазмалар ва халқаро конференцияларнинг концепцияси, мазмун-моҳияти ва кутилган натижалари муҳокама қилинди.

Салима Делибей Ўзбекистонда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини юқори баҳолади. Шунингдек, яқинда Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилган Биринчи халқаро Ислом цивилизацияси форумининг юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаб, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ЮНЕСКО майдонида ўтказиладиган кўргазмалар ва халқаро конференцияларда фаол ҳамкор сифатида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

ICESCOнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Самия Жакта билан бўлиб ўтган музокараларда ҳам октябрь ойидаги халқаро тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилиниб, ташкилот мазкур лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди.

Шунингдек, ЮНЕСКО Котибиятининг Конференциялар, тиллар ва ҳужжатлар бошқармаси масъуллари билан ўтказилган техник учрашувларда конференция ва кўргазма залларини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш, мультимедиа инфратузилмасини шакллантириш ҳамда экспозицияларни жойлаштириш бўйича амалий келишувларга эришилди.

Учрашувлар якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Иззат Ибрагимов ушбу ташрифни Президент Шавкат Мирзиёев илгари сураётган маърифатпарварлик сиёсати ва маданий дипломатиянинг халқаро майдондаги амалий давоми сифатида баҳолади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун нафақат мамлакатнинг илмий ва маданий салоҳиятини намоён этадиган муассаса, балки мусулмон цивилизациясининг бой интеллектуал меросини замонавий форматларда халқаро ҳамжамиятга тақдим этадиган глобал платформага айланиб бормоқда. ЮНЕСКО бош қароргоҳида режалаштирилаётган кўргазма ва халқаро конференция эса ушбу меросни жаҳон аудиториясига етказиш, цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш ва халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Парижда ўтказилган мазкур учрашувлар Ўзбекистоннинг кейинги йилларда маданий дипломатияни ташқи сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ривожлантираётганини яна бир бор намоён қилди. ЮНЕСКО, ICESCO ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро институтлар билан йўлга қўйилаётган ҳамкорлик мамлакатнинг бой маданий ва илмий меросини глобал майдонда кенг тарғиб қилиш, Марказий Осиёнинг цивилизациялар тарихидаги ўрни ҳақидаги халқаро илмий мулоқотни чуқурлаштириш ҳамда маданий мерос соҳасидаги кўп томонлама шерикликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

ЮНЕСКО

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар