Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Япониядаги кенг қамровли тақдимоти ўтказилди

20.07.2026, 11:51861

Токио шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида мазкур марказнинг Япониядаги илк кенг қамровли тақдимоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тақдимотда Япониянинг таълим ва маданият муассасалари, хусусий компаниялар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озарбайжон дипломатик корпуси аъзолари, олимлар, тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, Японияда истиқомат қилаётган ватандошлар ва ўзбек талабалари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсад ва вазифалари, унинг ислом цивилизацияси, илм-фан ва маданият тарихини ўрганиш, ноёб қўлёзмалар ва маданий меросни жамлаш, сақлаш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Марказ нафақат музей ва илмий-маърифий мажмуа, балки турли халқ ва цивилизациялар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлайдиган халқаро платформа экани таъкидланди.

Тақдимот доирасида Марказ экспозицияларида акс этадиган мавзулар, хусусан, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк алломаларнинг жаҳон илм-фани ва ислом тафаккурига қўшган беқиёс ҳиссаси, шунингдек, Амир Темур ва темурийлар даврининг цивилизация тараққиётидаги ўрни ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Марказ директори маслаҳатчиси, профессор Турсунали Қўзиев “Маърифат орқали келажакка” мавзусида маъруза қилиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тарихий хотирани тиклаш, маданий меросни асраб-авайлаш ва уни келажак авлодларга етказиш, шунингдек, халқаро илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Япония Ривожланаётган иқтисодиётлар институти профессори Манабу Симидзу ўз чиқишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган Учинчи Ренессанс ғояси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти мамлакатнинг бой маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этишга хизмат қилаётганини қайд этди. У Марказ Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий, маданий ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига бағишланган тақдимот фильми намойиш этилди. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар ҳақидаги видеоматериаллар ҳамда Ўзбекистоннинг маданий мероси ва меъморий обидаларини акс эттирувчи фотокўргазма катта қизиқиш билан қарши олинди.

Мазкур тақдимот Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш, унинг илмий-маърифий салоҳиятини хорижий ҳамкорларга танитиш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар