

Янгиликлар
Гонконгдаги Гугун маданият музейи ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлик меморандумини имзолади
Гонконг телерадиокомпанияси RTHK Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Гонконгдаги Гугун маданият музейи ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига кенг ўрин ажратди. Нашрда мазкур келишув ислом маданияти ва санъати соҳасида қўшма кўргазмалар, илмий тадқиқотлар, мутахассислар тайёрлаш ва музейлар ўртасида тажриба алмашишни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланган. Шунингдек, 2028 йилда Гонконгда Қадимги Ипак йўлига бағишланган кўргазма ташкил этиш, келгусида эса Гонконг музейлари коллекцияларидаги ноёб экспонатларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш имкониятлари кўриб чиқилаётгани қайд этилган.
Гонконгдаги Гугун маданият музейи ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу музей томонидан жорий йилда Ўзбекистоннинг маданий муассасаси билан тузилган иккинчи маданий ҳамкорлик меморандуми ҳисобланади.
Музей директори Луис Нг маълум қилишича, ўтган ойда Ўзбекистон Миллий тарих музейи билан ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, айни пайтда 2028 йилда Гонконгдаги Гугун маданият музейида Қадимги Ипак йўлига бағишланган кўргазмани ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Кўргазмада Хитойнинг бир қатор ноёб маданий мерос намуналарини намойиш этиш режалаштирилган.
Унинг таъкидлашича, бу галги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик асосан ислом маданияти ва санъати соҳасидаги алмашинувларга қаратилган. Келгуси йилларда қўшма кўргазмалар, илмий тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш бўйича дастурлар амалга оширилади. Шунингдек, Гонконг музейлари коллекцияларидаги олтин буюмлар, ипак асарлари каби экспонатларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. Томонлар кадрлар алмашинуви, таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Марказий Осиё музейлари билан тажриба алмашишни ҳам режалаштирмоқда.
Луис Нг Ўзбекистон бой маданий меросга эга мамлакат эканини, маҳаллий маданият соҳаси вакиллари Хитой билан ҳамкорликка катта қизиқиш билдиришини қайд этди. Унинг фикрича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларининг Гонконгга ташрифи ва маърузада иштирок этиши икки ҳудуд ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлайди. Бу, шунингдек, Хитойнинг ўн бешинчи беш йиллик тараққиёт режаси доирасида Гонконгнинг халқаро маданий ва санъат алмашинуви маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади ва келгусида бу ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурлигини кўрсатади.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.