Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистондаги янги кутубхона учун Нидерландия тажрибасидан фойдаланилади

30.04.2025, 09:531133
Ўзбекистондаги янги кутубхона учун Нидерландия тажрибасидан фойдаланилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мегалойиҳа кутубхонасининг интерьери, дизайни ва унга техникаларни жойлаштириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув аввалида Марказнинг илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Гулнора Ғаниева бўлимнинг ишчи гуруҳи аъзоларига жараёнларнинг бориши бўйича зарур кўрсатмалар бериб ўтди.  


 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева марказ кутубхонасининг интерьери, дизайни ва унга техникаларни жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида  тақдимот қилди. 

Марказ кутубхонасида Нидерландиянинг кутубхоначилик тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланилади. У ердаги кутубхоналарда мавжуд янги ва замонавий ускуналар жалб этилиб, китобхонларга қулай шароитлар яратилади. Телефон хоначалари, аудио-визуал хоналар, китобларни нусхалаш ва кўчириш хоналари шулар жумласидандир. Қувонарлиси, бу ерда инсонлар техникалар ёрдамида  ўзларига ўзлари хизмат кўрсатади. Бундан ташқари бўлимда коворкинг маркази, олимлар хонаси, болалар учун махсус хоначалар бўлади. Кутубхонага жалб этиладиган техникалар Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилмоқда, — деди Умида Тешабоева. 

Тақдимотга кўра, марказ кутубхонаси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг дизайнида миллийлик акс этади, интерьерида замонавийлик уйғунлаштирилади. Маълум қилинишича, I босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган 15 та медиалойиҳага яна учта медиалойиҳа қўшилган. 

Учрашув давомида Луи Брайль ёзувидаги бўртма нуқтали китобларни чоп этиш ва саралаш масалалари кенг муҳокама этилди. Уларнинг аудио шаклини яратишда нималарга аҳамият бериш бўйича фикр ва мулоҳазалар тингланди. Маълумот учун, марказ кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ китобхонга хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг  дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12229
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7990
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар