Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

ARTnews: "Гонконг Сарой музейи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик ўрнатди"

23.07.2026, 10:39760

Халқаро санъат ва музейлар соҳасига ихтисослашган нуфузли ARTnews нашри Гонконг Сарой музейи ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумини Марказий Осиё ва Шарқий Осиё ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим қадам сифатида баҳолади. Нашрда келишув қўшма кўргазмалар, илмий тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлашни қамраб олиши, ҳамкорликнинг Буюк Ипак йўли тарихи ва умумий цивилизацион меросга таяниши таъкидланган. Шунингдек, октябрь ойида Ўзбекистонда дунёнинг қарийб 50 та етакчи музейи иштирокида ўтказилиши режалаштирилган йирик халқаро кўргазмада Гонконг Сарой музейи коллекциясини намойиш этиш имконияти ҳам кўриб чиқилаётгани қайд этилган.

Гонконг Сарой музейи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан кўргазмалар, илмий тадқиқотлар ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.

Душанба куни бўлиб ўтган имзолаш маросимида икки муассаса ўртасидаги ҳамкорлик расман йўлга қўйилди. Бу Гонконг маъмурияти раҳбари Ли Цзячао ўтган ой Марказий Осиёга Гонконг Сарой музейи директори ҳам иштирок этган делегацияга бошчилик қилиб борган ташрифидан кейин Марказий Осиёдаги маданий муассасанинг Гонконгга амалга оширган биринчи расмий жавоб ташрифи бўлди. Мазкур келишув Ўзбекистон Давлат тарихи музейи билан аввалроқ имзоланган ҳамкорлик битимининг мантиқий давоми ҳисобланади.

South China Morning Post нашрининг хабар беришича, Гонконг Сарой музейи директори доктор Луис Нг шундай деди:

Ўзбекистонга қилган ташрифим давомида Марказ директори билан учрашиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш шарафига муяссар бўлдим. Ўша дастлабки мулоқотлар бугун Гонконгда амалий натижага айланганидан жуда мамнунман. Атиги бир ой ичида бундай тезкор ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Гонконг халқларининг маданий алмашинув ва мулоқотни ривожлантиришга бўлган юксак интилишини яққол намоён этади.

Имзоланган англашув меморандуми қўшма кўргазмалар ва илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ташаббусларни амалга оширишни назарда тутади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов эса қуйидагиларни таъкидлади:

Бизни бирлаштирган энг муҳим омил — Буюк Ипак йўлидир. У орқали нафақат савдо ва товарлар, балки ғоялар, билимлар ва янги ихтиролар ҳам алмашилган. Биз ўз кўргазмаларимизни нафақат Гонконгда, балки бошқа шаҳарларда ҳам намойиш этишни истаймиз.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиевнинг таъкидлашича, 2017 йилда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази мамлакат тарихи ва халқининг бой меросини, шунингдек, аждодларимиз ва алломаларимизнинг инсоният тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини намоён этади.

South China Morning Post маълумотига кўра, Гонконг Сарой музейи коллекцияси жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда ташкил этиладиган махсус кўргазмада намойиш этилиши мумкин. Ушбу тадбир Марказий Осиё маданий меросига бағишланган йирик халқаро лойиҳанинг бир қисми бўлиб, унда дунёнинг қарийб 50 та етакчи музейи ўз экспонатлари билан иштирок этиши режалаштирилган.

Хитоймузейшунослик

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9959
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар