Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва Хитойнинг Гугун музейи йирик халқаро қўшма лойиҳаларни бошлайди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Хитойнинг дунёдаги энг йирик музей муассасаларидан бири — Гугун музейи (Сарой музейи) маданий меросни сақлаш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда халқаро кўргазмалар ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жадал ривожлантирилаётган икки давлат ўртасидаги стратегик маданий шериклик муносабатларининг натижасини ифода этиб, бу йўналишдаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Хитой Халқ Республикасига амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида жойлашган ва ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Гугун музейига ташриф буюрди.

Делегацияни музей директорининг ўринбосари Юан Хонг қабул қилди. Музокараларда Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин раҳбарлигида Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, маданий-гуманитар ҳамкорлик эса ушбу шерикликнинг муҳим устунларидан бирига айлангани таъкидланди. Шунингдек, музейшунослик, маданий меросни муҳофаза қилиш ва оммалаштириш, қўшма илмий тадқиқотлар, китоб-альбомлар нашри, мутахассислар тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари, шунингдек, икки муассаса ўртасида мунтазам тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро ташрифларни фаоллаштириш ва музейлар ўртасида институционал ҳамкорликни изчил ривожлантириш бўйича келишувларга эришдилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Гугун музейининг бой коллекцияси ва экспозицияси билан танишди. 1420 йилда Мин сулоласи императори Чжу Ди томонидан қурилган мазкур сарой мажмуаси қарийб беш аср мобайнида Хитой императорларининг асосий қароргоҳи бўлиб хизмат қилган. Бугунги кунда у инсониятнинг энг муҳим маданий мерос объектларидан бири сифатида эътироф этилади.

Учрашувда Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий алоқаларнинг чуқур тарихий илдизларига тўхталиб, Гугун саройи барпо этилган даврда Самарқандда Мирзо Улуғбек мадрасаси қурилганини таъкидлади. Шунингдек, XV асрда Мирзо Улуғбек ва Шоҳруҳ Мирзо элчилари Пекинга ташриф буюргани, машҳур давлат арбоби ва рассом Ғиёсиддин Наққош эса ушбу сафар ҳақида қимматли тарихий хотиралар қолдиргани икки халқ ўртасидаги мулоқотлар бир неча асрлик тарихга эга эканининг ёрқин далили сифатида қайд этилди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар қўшма илмий тадқиқотлар, китоб ва альбомлар тайёрлаш, музей соҳасида тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни тизимли ривожлантириш бўйича келишувларга эришдилар.

Шунингдек, 2027 йил январь ойида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан икки мамлакатнинг маданий меросига бағишланган йирик халқаро кўргазмани биргаликда ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Ушбу ташаббус маданий дипломатияни ривожлантириш, Буюк Ипак йўли цивилизациялари ўртасидаги тарихий алоқаларни янада чуқурроқ ўрганиш ҳамда Ўзбекистон ва Хитойнинг бой маданий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ташриф сўнгида томонлар эсдалик совғалари алмашиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни узоқ муддатли асосда янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1422726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1164229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
941427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.