

Янгиликлар
Салоҳ Маваждеҳ: Ўзбекистон ислом меросини дунёга тақдим этишнинг янги моделини яратди
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигидаги етакчи фармацевтика компанияларидан бири — Hikma Pharmaceuticals LLCнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (MENA) минтақаси давлат органлари билан алоқалар бўйича вице-президенти Салоҳ Маваждеҳ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ташриф чоғида у Марказ билан танишиб, ушбу муассасани ислом цивилизацияси меросини асраш ва уни замонавий усулларда дунёга тақдим этишга хизмат қилаётган муҳим халқаро майдон сифатида баҳолади.
Ташриф давомида Салоҳ Маваждеҳ Марказнинг музей экспонатлари мазмуни, тарихий аҳамияти ва илмий қийматига қизиқди.
Салоҳ Маваждеҳнинг фикрича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат бой исломий меросни асраб-авайлаш, балки уни замонавий аудиторияга тушунарли ва таъсирчан шаклда етказиш борасида ҳам муҳим халқаро аҳамият касб этмоқда.
«Кўрганларимдан жуда мамнун бўлдим. Айниқса, қисқа вақт ичида ислом тарихи ва цивилизацияси ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконияти яратилгани мени ҳайратга солди. Ўзбекистоннинг ушбу бой исломий меросни келажак авлодлар учун сақлаб қолаётгани жуда қувонарли. Янги авлод анъанавий ўқитиш усулларидан тез зерикиши мумкин. Бу ерда эса видеоматериаллар, макетлар ва тарихий воқеаларнинг замонавий талқини орқали ахборот жуда самарали етказилган. Бу ёшларда ўз тарихи ва ислом цивилизацияси билан фахрланиш туйғусини шакллантиради. Китоб мутолааси муҳим, аммо тарихни шундай интерактив муҳитда кўриш уни янада мазмунли ва таъсирчан қилади», — деди Салоҳ Маваждеҳ.
Ташриф якунида иорданиялик меҳмоннинг қайд этишича, бундай ташаббуслар маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, тарихий хотирани сақлаш ва келгуси авлодларга бой маънавий меросни етказишга хизмат қилади.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.