Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Покистон делегацияси вакили: Ўзбекистон Ислом цивилизацияси меросини сақлашнинг замонавий услубини яратмоқда

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Биродар шаҳарлар халқаро форуми» доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Покистон делегацияси вакили Муҳаммад Умайр Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди. Муҳаммад Умайр Марказнинг архитектура концепцияси, музей экспозициялари ва рақамли технологиялар асосида яратилган интерактив ечимлари билан танишар экан, унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати томонидан миллий ва исломий меросни асраш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ва инновацион усуллар орқали намойиш қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар халқаро миқёсда эътиборга лойиқ.

«Аввало, Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу ташаббусига нисбатан чуқур ҳурмат ва миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистонда тарихий-маданий меросга катта эҳтиром билан муносабатда бўлинаётгани, уни ўрганиш ва намойиш этиш борасида яхлит илмий ёндашув шакллантирилгани таҳсинга сазовор. Бу Марказ нафақат маҳаллий аҳоли, балки диний туризм ва мусулмон дунёси тарихини ўрганишга қизиққан талабалар ҳамда тарих ихлосмандлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Музейдаги ҳар бир жиҳат ўзига хос. Айниқса, тарихий маълумотларни тушунтириш ва намойиш этишда замонавий технологияларнинг уйғунлаштирилгани менда катта таассурот қолдирди. Тарихни, ўз илдизлари ва маданиятини ўрганишга қизиққан барча ёшлар ва талабаларга ушбу Марказга келишни тавсия қиламан. Бу ерни тўлиқ ўрганиш учун етарлича вақт ажратиш лозим. Ишончим комилки, бундай ташриф улар учун жуда мазмунли ва самарали бўлади», — деди Муҳаммад Умайр.

Покистонлик меҳмоннинг қайд этишича, бундай маданий-маърифий марказлар турли мамлакатлар ва халқларни умумий тарихий мерос асосида яқинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Унинг сўзларига кўра, Марказ экспозицияларида Ҳиндистон яримороли, Покистон, Марказий Осиё ва Африка ҳудудларини боғлаган тарихий алоқалар, жумладан Буюк Ипак йўли цивилизациясига оид мероснинг ёритилиши маданиятлараро мулоқот ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1436026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1177729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
954027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.