Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Фаҳд Аш-Шабал: “Тинчлик ва ҳамкорликнинг энг мустаҳкам пойдевори”

Ўзбекистонга ташрифи давомида Ислом цивилизацияси маркази билан танишган Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси вакили, NUPCO компанияси бош ижрочи директори Фаҳд Аш-Шабал дунёдаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим омилга муносабатини билдирди.

NUPCO компанияси бош ижрочи директори Фаҳд Аш-Шабал Марказни Ўзбекистоннинг бой тарихий ва исломий меросини илмий асосда сақлаш, тадқиқ этиш ҳамда халқаро жамоатчиликка замонавий усулларда тақдим этаётган муҳим маданий-маърифий муассаса сифатида баҳолади.

NUPCO компанияси бош ижрочи директори Фаҳд Аш-Шабал Марказ билан танишув унда Ўзбекистон тарихи ҳақида янада кенгроқ тасаввур ҳосил қилганини қайд этди.

«Бу Марказ билан танишганимдан жуда мамнунман. Бу ерда Ўзбекистоннинг исломгача бўлган тарихи, ислом цивилизациясининг юксалиш даврлари ва мамлакатнинг бугунги тараққиёти ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилдим. Ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этган барчага миннатдорлик билдираман. Биз бир-биримизнинг тарих ва маданиятимизни қанчалик яхши билсак, ўзаро ишонч ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Ҳар бир халқнинг тарихи, қадриятлари ва маданий муҳитини англаш мамлакатлар ўртасидаги яқинликни кучайтиради. Маданиятларни чуқур англаш дунёдаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим омил ҳисобланади», — деди у.

Марказда жамланган ноёб экспонатлар, илмий манбалар ва замонавий тақдимот технологиялари маданиятлараро мулоқот учун умумий платформа яратиб, тарихий меросни англаш орқали халқлар ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1417826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1160029.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
936427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.